"Боруссия" Кастро билан шартномани узайтирди

Aslanov Jasurbek
15 мар 2017, 16:41
Ярим ҳимоячи Гонсало Кастро Дортмунднинг "Боруссия" клуби билан шартномани узайтирди.

29 ёшли футболчининг аввалги келишуви 2019 йилнинг ёзида якунига етиши керак эди, аммо томонлар битимни узайтиришга қарор қилишди. Янги шартнома 2020 йилнинг 30 июнигача белгиланган.

"Ишонч учун раҳбариятдан миннатдорман. "Боруссия"да ўйнашимдан ва қора-сариқ футболка кийишимдан фахрланаман" - дейди Кастро.

Кастро 2015 йилда "Байер"дан "Боруссия"га ўтган. Гонсало жорий мавсумда 31 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›