"Боруссия" Холандни 2022 йилнинг ёзида йўқотмоқчи эмас

Alisher
19 дек 2021, 18:51
Дортмунднинг "Боруссия" клуби спорт директори Михаэль Цорк клуб ҳужумчи Эрлинг Холандни йўқотишни хоҳламаслигини айтди.

"Биз Холанднинг клубда қолишини хоҳлаймиз. Биз ундан ҳатто молиявий сабаблар туфайли ҳам воз кечишимиз керакмас.

Унда маълум шартлар эвазига кетиш имконияти борлигини биламиз, аммо кейинги бир неча ҳафталарда у билан гаплашмоқчимиз", - дейди Цорк.

21 ёшли футболчи жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 11та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 4та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Germany

Сўнгги янгиликлар

Барча ›