“Боруссия” Левандовскини мавсум охиригача клубда қолишга кўндирди
17 авг 2013 16:00
Янгиликлар


“Боруссия” Левандовскини мавсум охиригача клубда қолишга кўндирди
“Боруссия” ҳужумчиси Роберт Левандовски билан клуб раҳбарияти ўртасидаги зиддиятга барҳам берилди.
Ушбу масумда дортмундликларни тарк этишга қатъий қарор қилган полшалик ҳужумчи, раҳбарият билан клубда қолиш бўйича келишиб олди.
Жума куни томонлар янги мавсум охиригача ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олишди ва янги шартнома имзолашди. Шартномага биноан 24-ёшли футболчининг маоши сезиларли миқдорда оширилди.
Эслатиб ўтамиз, Левандовский “Бавария”га ўтишни истаган эди, бироқ Марио Гетце “Боруссия”дан кетганидан сўнг , клуб Робертни сотмасликка қарор қилди.

Фикрлар