

Француз клуби сербиялик футболчи билан 2019 йилнинг июнига қадар шартнома имзолади.
Суботич “Боруссия” сафида 10 йил тўп тепди. У дортмундликлар сафига 2008 йилда келиб қўшилганди. “Боруссия” сафида икки бор Германия чемпионлиги ва икки марта мамлакат кубогини қўлга киритди. Жорий мавсумда у Бундеслигада 4 та учрашувда майдонга тушди.
“Боруссия” футболчини текинга бошқа клубга ўтишига рози бўлди. Шартнома футболчининг илтимосига биноан бекор қилинди.



