UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  4 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  1 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  3 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  1 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  2 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  26 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  3 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2

“Боруссия” Дортмунд футбол академияси қайси жиҳати билан бошқа академиялардан фарқ қилади? Янгиликлар

“Боруссия” Дортмунд футбол академияси қайси жиҳати билан бошқа академиялардан фарқ қилади?

Сўнгги йилларда Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси халқаро ареналарда яхши ўйин кўрсатиб келмоқда.
“Сариқ-қоралар”нинг ўтган мавсумда чемпионлар лигаси финалига қадар етиб боргани - жамоанинг салоҳияти нақадар юқори эканидан далолат бериб турибди. Дортмундликларнинг турли мувафаққиятларни қўлга киритишларида жамоада ёшлар билан ишлашнинг тўғри йўлга қўйилгани ҳам катта аҳамият касб этаётир. Бежизга “Боруссия” Дортмунд футбол академиясидан етишиб чиқаётган ёш истеъдодларга Европанинг кўплаб топ-клубларидан совчилар келаётгани йўқ…

Ҳар мавсум бошланиши арафасида бир қатор етакчиларидан ажралаётган клуб уларнинг ўрнини ўз академия тарбияланувчилари билан тўлдиришни уддаламоқда. Шу сабабдан биз бугун сизни Дортмунд супер-клуби бўлажак футбол юлдузларини тарбиялаш тизимининг ўзига хос жиҳатлари билан таништирмоқчимиз.

Дортмундда ёш футболчиларни тарбиялаш жараёнида уларнинг нафақат профессионал спортчи, балки ҳар томонлама шаклланган шахс сифатида вояга етишларига жуда катта аҳамият берилади. Жамоа маъмурияти бу жараённи профессионал тарзда олиб бориш мақсадида Бохум Университети психологлар жамоаси билан ҳамкорлик қилади. Академия мураббийлари ёшларда футболчилик сифатларини шакллантириш борасида иш олиб боришса, психологлар жамоаси уларга ҳар томонлама амалий кўмак беради. Ёш футболчиларни спорт ва унга алоқадор бўлган турли жиҳатлардан тўлақонли тарзда хабардор қилиш психологлар жамоаси бош вазифаси ҳисобланади.
Жароҳат - футбол оламидаги энг оғриқли нуқта саналади. Шуни инобатга олган ҳолда Боруссия футбол академияси мураббийлари футболчиларга ёшлигиданоқ ўз таналарини чиниқтириб боришни уқтирадилар. Чунки чиниққан тана турли хил жарохатларни осонроқ енгиб ўтади. Бунинг учун махсус машқлар ишлаб чиқилган бўлиб, бу машқлар бош мураббий, жамоа физиотерапевти ва жисмоний тайёргарлик учун масъул бўлган мураббийлар назорати остида ўтказилади. Яна академия тарбияланувчилари қўлига профилактика, тўғри овқатланиш, жароҳатланган пайти қайта тикланиш жараёнида эътибор қаратиш лозим бўлган турли жиҳатлар ҳақида қисқача йўриқномалар бериб борилади.
 

U9 - U15 ёш тоифасида психология, педагогика ва жароҳатланишнинг олдини олиш борасида асосан назарий, қисман амалий семинар ва машғулотлар олиб борилади. U17 - U19 жамоаси футболчиларига эса ёшини инобатга олган ҳолда жамоа мураббийлари ҳамда психологлари томонидан юкламалар миқдори орттириб борилади. Бу ёш тоифасидаги ҳар бир ўйинчи учун махсус фитнес тайёргарлик курси ишлаб чиқилиб, дастлаб жамоанинг умумий машғулотлари чоғида бошланувчи ушбу курс кейинроқ футболчига интенсив шуғулланиш учун уйга вазифа тарзида берилади. Бу билан ўйинчининг жисмоний камолоти сари катта қадам ташланади. Қолаверса, ёш футболчининг жавобгарлик ва масъулиятни тўлақонли сезиш ҳисси ривожлантирилади.

Боруссия нинг ўринбосарлар жамоаси (U23) бўлса асосий жамоага ўтиш учун кўприк вазифасини ўтаб беради. Бу босқичдан ўтиш нафақат жисмоний, балки ҳар томонлама юкасак тайёргарликка эга бўлган бўлажак футбол юлдузларигагина насиб этади.


bvb.de сайтидан Зохиржон Акрамхонов таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика