"Боруссия Дортмунд" "Бавария" хавбекини сотиб олмоқчи
21 июл 2023 18:27
Янгиликлар
"Боруссия Дортмунд" "Бавария" хавбекини сотиб олмоқчи
"Бавария" ярим ҳимоячи Марсель Забитцерни ёзги трансфер ойнасида сотиши мумкин.
Эҳтимолий трансфер нархи 15-20 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. Айни дамда футболчи келажаги борасида якуний қарорга келгани йўқ. Агарда у "арилар" таклифига рози бўлса, клуб техник директори Себастьян Кель ушбу трансфер борасида ишларни бошлаб юборади. Энг яхши вариантда "Боруссия" ушбу масалани душанба кунигача ҳал қилмоқчи, айнан шу куни жамоа АҚШ турнесига йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, Австриялик "Бавария"га 2021 йилнинг август ойи охирида "Лейпциг"дан ўтган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар