"Боруссия Д" "Арсенал"нинг америкалик футболчисига қизиқиб қолди
01 янв 2017 16:00
Янгиликлар
"Боруссия Д" "Арсенал"нинг америкалик футболчисига қизиқиб қолди
"Арсенал" ва АҚШ ёшлар терма жамоаси аъзоси Гедион Зелалем Дортмунднинг "Боруссия" клуби қизиқишига сабаб бўлди.
19 ёшли ярим ҳимоячи 2013 йил январь ойида "Канонирлар" сафига қўшилган эди. Футболчининг шартномаси ёзда тугайди. .
4 йил давомида "Арсенал" асосий таркибида 4та учрашувда майдонга тушган Зелалемга Дортмунднинг "Боруссия" клуби қизиқиб қолган.
"Боруссия" Германияда туғилган америкалик футболчини сотиб олиб унга кўпроқ ўйин амалиёти беришга тайёр.
Бу мавсумда Зелалем Арсен Венгер жамоасида 2та ўйинда жами 17 дақиқа ҳаракат қилди. 2015/2016 йилги мавсумда у Шотландиянинг "Рейнджерс" клубида ижарада ўйнаганди (28та ўйин, 8та голли пас).
Фикрлар