Боруц: "Бундай голни охирги марта ёшлигимда ўтказиб юборгандим"

Tolibjon Qosimov
4 ноя 2013, 14:51
"Саутгемптон" посбони Артур Боруц ўз ҳамкасби Асмир Беговичнинг зарбасидан сўнг ўтказиб юборган голи ҳақида гапириб берди.
"Бундай голни охирги марта ёшлигимда, трибунаси йўқ ва ёмон майдондаги стадионда ўтказиб юборгандим.

Тўғрисини айтсам тўп ерга текканидан сўнг уни қайтариш учун яхши холатга эга бўла олмадим. Ҳеч нима қила олмадим. Бундай голлар бўлиб туради, асосийси бундай голларни тезда унутиш керак. Кейинги ўйинга яхши тайёрланаман ва жамоага йўқотилган икки очкони қайтараман", - дейди Боруц.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: soccer.ru