Болгария полицияси келишилган ўйинларга қарши махсус операция ўтказди

Aslanov Jasurbek
11 дек 2014, 18:29
Болгария полицияси келишилган ўйинларга қарши курашиш учун махсус операция ўтказди.

Маълумотларга кўра, бундай учрашувларда шубҳаланган тўққиз киши ҳибсга олинган.

Уларнинг орасида "А" дивизионда ўйновчи профессионал футболчилар ҳам бор. Акция УЕФА ҳамкорлигида ўтказилди.

Манба хабарларига кўра, бундай учрашувларнинг сони жуда кўп. Яқин вақт ичида сўроқларга клуб раҳбарлари ва ҳакамлар чақирилади. Қўлга олинган футболчилар номи маълум қилинаётгани йўқ.

Болгария чемпионатида шубҳали ўйинлар нафақат олдинги, балки ҳозирги мавсумда ҳам аниқланган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: football.kulichki.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›