UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  9 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  10 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  13 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  52 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  430 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Боксчиларимиз Россиядаги халқаро турнирда 5 та медалга сазовор бўлишди Янгиликлар

Боксчиларимиз Россиядаги халқаро турнирда 5 та медалга сазовор бўлишди

Теглар :  Бокс
Россия Федерациясининг Анапа шаҳрида 2001-2002 йилда туғилган боксчилар ўртасида Халқаро тоифадаги спорт устаси Николай Павлюков хотирасига бағишланган мусобақа якунига етди.

Турнирда Россия, Куба, Қозоғистон, Арманистон, Швейцария, Ҳиндистон, Филиппин, Қирғизистон, Грузия, Украина, Беларусь ва Ўзбекистон мамлакатларидан 113 нафар боксчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди.

Мусобақада финал жанглари бўлиб ўтди. Эътиборлиси, -49 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шаҳзод Музаффаров қозоғистонлик Муҳаммадсобир Бозорбойулини мағлуб этди. -64 кг вазнли боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев эса россиялик Аҳмадшох Маҳмадшоевдан устун келиб, олтин медалга эга чиқди. Кеча ўтказилган жангларда Хуршидбек Расулжонов (-56 кг), Нурислом Исмоилов (-69 кг) ва Суҳробжон Кайимов (-75 кг) бронза медалига сазовор бўлганди.

Мусобақа якунларига кўра, терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида Россиядан сўнг иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликка Қозоғистон терма жамоаси якун ясади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика