UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  0 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  0 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  2 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  8 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  3 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  4

Бобур Зуҳриддинов: "Обод" кўп йиллик, тарихий жамоа бўлишга ҳаракат қилади" Янгиликлар

Бобур Зуҳриддинов: "Обод" кўп йиллик, тарихий жамоа бўлишга ҳаракат қилади"

"Обод" - "Бухоро" учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Бобур Зуҳриддинов қатнашди.
- Олий лига бошланганидан бери тарихий жамоаларга қарши ўйнаяпмиз – “Қўқон-1912” мана энди “Бухоро”. Ўйин ҳақида қисқача фикр билдирсам. Бугун гарчи ғалаба қозона олмаган бўлсакда, шундай рақиб ва мураббийга қарши муносиб равишда ўйнаганимиздан хурсандмиз, - дейди Зуҳриддинов. 

- Бобур, сизда қандай лицензия бор?
- Болалар билан ишлашга рухсат берадиган “С” лицензиясига эгаман.

- “Обод” биринчи лигада тўпни назорат қилиб, ҳужумкор ўйин кўрсатарди. Бу йилги режа ҳам шундайми?
- Тўғри. Чунки ҳужумкор ўйин ҳаммага ёқади. Биз ҳимоядан тезкор ҳужумга ўтишга эътибор қаратамиз. Ҳозир озгина тажриба етишмаяпти. Ўйлашимча, бу вақтинчалик ва тезда ҳаммаси яхши бўлиб кетади.

- Жамоа бугун тезкор қарши ҳужумларда оқсади.
- Айтганимдек, буларнинг барчаси вақтинчалик. Биз ҳар бир ўйин учун изланамиз, ўрганамиз. Тезкор ўйинимиз ўхшамаётган бўлса-да, изланишда давом этамиз. Айтишим мумкин, ўйиндан-ўйинга бу саволингизга жавоб топасиз.

- Жамоа билан неча йиллик шартномангиз бор?
- “Обод” билан уч йиллик шартномам бор.



- Сизнингча, жамоа олий лигада ўз ўрнини топиб олиши учун қанча вақт керак?
- Биз кўп йиллик, тарихий жамоа бўлишга ҳаракат қиламиз ва шунинг учун изланамиз. Қолганини вақт кўрсатади.

- Футболда тажриба муҳим. Давралар оралиғида таркибни тажрибали ўйинчилар билан кучайтирасизми?
- Ҳозир бу ҳақида ўйлаётганим йўқ. Лекин давралар оралиғида таркибни кучайтиришимиз мумкин, аммо ҳозирги асосий мақсадимиз ўйинимизни шакллантириш. Футболчини кўрикдан ўтказиш муаммо эмас.

- Жамоанинг марказий ярим ҳимояси бироз кучсиздек кўринмоқда?
- Сизнингча, марказимиз кучсиздир, бироқ улар катта меҳнат қилмоқда. Асосий мақсад – барқарор ўйин кўрсатишдир. Бунинг учун ўзимизга бўлган ишончни ҳис қилиб олишимиз керак. Шунда ҳаммаси яхши бўлади.

- “Обод”нинг ўйинини кузатиб, “Пахтакор”дан нусха олинмаяптими, деб ўйлаб қолдим?! Бир ҳужумчи билан ўйнаб, кўпроқ ҳимояни ўйлаяпсиз.
- Биласизлар, футбол гол уришдан иборат. Бунинг учун биринчи навбатда тўғри ҳимояланиш керак. Биз шунинг учун ҳимояланиш ҳақида ўйлаяпмиз. Шунга кўпроқ ҳимояга эътибор қаратяпмиз. Олий лигага мослашиб олсак, ҳаммаси яхши бўлади. Яхши ўйинларимизни ҳам кўрасизлар.

- Олий лигада гол уриш қийинлигини ҳис қилган бўлсангиз керак. Ўринбосарлар сафида иқтидорли йигитлар борми?
- Ўринбосарлар сафида яхши футболчиларимиз кўп. Келажакда уларнинг хизматидан ҳам фойдаланамиз.

Фурқатбек Нишонов
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика