

- Бугунги ғалабамизнинг асосий омилларидан бири - йигитларни 90 дақиқалик учрашувга тайёрлай олганимиз бўлди. Қолаверса, баҳс биз учун омадли кечди, деб ҳисоблайман. Шу боис ҳам, ҳимояда яхши ўйнай оладиган "Нефтчи"ни мағлубиятга учрата олдик. Учрашувдан кўнглим тўлди, чунки йигитлар ўз вазифасини тўлиқ бажарди ва рақиб дарвозаси олдида бошқа учрашувларимизга нисбатан голга тортадиган вазиятларни камроқ яратган бўлсакда, улардан фойдаланишнинг уддасидан чиқдик. Энг асосийси, бугунги беллашувда бизга омад кулиб боқди.
"Обод" ФК матбуот хизмати



