

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Қозоғистон ва Россия билан учрашувлар учун Бобир Абдихолиқовни миллий жамоага жалб қилди.
Маълумот учун, Бобир Абдихолиқов Беларусь чемпионати жорий мавсумида 26 та гол урди. У бир мавсум давомида Беларусь юқори дивизионида энг кўп гол урган легионерга айланди. 25 ёшли форвард бу орқали 21 йил олдинги рекордни янгилаганди.
Эслатиб ўтамиз, Катанец қўл остидаги Ўзбекистон МТЖ 13 ноябрь куни Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади ва 16 ноябрь куни Қозоғистон, 20 ноябрь куни эса Россия билан ўртоқлик учрашувида қатнашади.
Олдинроқ Россия терма жамоаси Ўзбекистонга қачон учиб келиши ҳақида хабар берган эдик.



