UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  9 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  8 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  12

Бобир Абдихолиқов: “Жамоага фойдам тегса, қанотда ҳам ўйнайвераман” Янгиликлар

Бобир Абдихолиқов: “Жамоага фойдам тегса, қанотда ҳам ўйнайвераман”

Ноябрь ойи сўнгги кунларида миллий чемпионат баҳслари ўз якунига етгач, эндиликда бор эътибор ОТЖга қаратилади.

Боиси, уларнинг олдида олипиядага қўл олиш вазифаси турибди. Якунланган ҳафта давомида пойтахтимизда машғулотлар олиб борган олимпиячилар эртага тонгда навбатдаги йиғинни ўтказиш учун амирликларга йўл олишади. Сайтимизга интервью берган махоратли ҳужумчи Бобир Абдуҳолиқов сафар олди фикрлари билан ўртоқлашди.

- Дастлаб жамоадаги кайфият ва тайёргарлик жараёни ҳусусида...

- Ўтган давр мобайнида максимал даражада тайёргарлик олиб бордик. Биринчи тур Эронга қарши бўлиб ўтадиган ўйинга барча томонлама шай ҳолатда бўлишимиз лозим. Барибир илк очилиш ўйини доим қийин бўлади.

- Любинко Друлович билан мусобақада қайси позицияда ўйнашингизни гаплашиб олдингизми?

- Қанотда ҳам ўйнайвераман. Лекин, марказий ҳужумда ўзимни яхши ҳис қиламан. Агарда жамоамга тегса вингерлик вазифасини ҳам бажаравераман.

- Осиё чемпионатидаги қайси терма жамоаларни имкониятлари нисбатан баланд? Олдинги мусобақада кўрдикки ҳеч ким кутмаган термалар бизга рақиблик қилди...

- Барчада имконият бир хил. Бу мусобақада тайёргарлик катта муҳим аҳамият касб етади. Ким қай даража ҳозирлик кўрганини расмий баҳслар кўрсатиб беради.



- Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг ўзимизда куч топа оламаслик, футболимиздаги оғир ҳолатлардан бири ҳисобланади. Мураббийлар ушбу вазият юзасидан руҳий кўрсатмалар беришдими?

- Бизнинг жамоада барча Суперлига клубларининг футболчилари саналади. Аниқроғи ўз жамоасининг етакчи ўйинчиларидир. Руҳий жиҳатдан муаммо бўлмайди.

- Сизда Осиё чемпионатида иштирок этиш бўйича кўникма мавжуд. Демак, бўлажак турнирда сизда босим ва ҳаяжон бошқаларга қараганда камроқ бўлади...

- Албатта. Озгина бўлсада тажрибам бор. Бироқ, галдаги мусобақа бошқача ўтади. Боиси, барча жамоалар Олимпиадага чиқиш учун кураш олиб боради. Яқинларимиз ва барча ишқибозларни ишончларини оқлашга астойдил ҳаракат қиламиз.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика