

"Биз эътиборни йўқотмай, ўз учрашувларимизда ғалаба қозонишимиз керак. МЮ мавсум охирида биринчи тўртликда бўлишига ишонаман. Сўнгги уч учрашувда гол ўтказмадик. Ҳимоячилар учун бу доимо ёқимли. Жамоамизда тезкор ва ижодкор футболчилар кўп. Улар билан бир жамоада ўйнашдан бахтлиман" - дейди Блинд.



