“Блекберн” устози “МЮ”дан учралган мағлубиятдан кейин истеъфога чиқарилди
21 фев 2017 23:08
Янгиликлар
“Блекберн” устози “МЮ”дан учралган мағлубиятдан кейин истеъфога чиқарилди
“Блекберн” бош мураббийи Оуэн Койл ўз ўрнини тарк этди.
Томонлар ўзаро келишувга мувофиқ шартномани бекор қилишди. 50 ёшли мураббийи “Блэкберн Роверс”ни 2016 йилдан буён бошқариб келаётган эди.
Койлнинг жамоа бош мураббийи сифатидаги сўнгги баҳсини Англия кубоги доирасида МЮга қарши ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраганди.
Фикрлар