Блаттер ФИФА видеолавҳаларни ишлатишга тайёрлигини маълум қилди

Tolibjon Qosimov
28 июн 2014, 12:10
ФИФА президенти Йозеф Блаттер, футбол халқаро федерацияси баҳсли ҳолатларда видеолавҳаларни ишлатишга руҳсат беришга тайёрлигини маълум қилди.
Блаттернинг фикрича, бу футболни янада ҳаққоний қилади ва ҳакамларга ёрдам беради.

“Биз ҳакамларга қўшимча ёрдам кўрсатишимиз, футболни ҳаққонийроқ қилишимиз керак ва мураббийларга видеоисботларни тақдим этишимиз лозим. Бундай имкониятдан бир бўлимда икки марта фойдаланиш мумкин. Бундай видеоларни пенальти белгиланаётганда қоида бузарлик бўлдими йўқми, футболчи чизиқ ичида йиқилдими ёки ташқарисидами каби ҳолатларда ишлатиш мумкин.

Ҳакам ва мураббий махсус мониторларга қараб ниманидир ўзгартириш кераклигини билиб олишади. Албатта, бундай пайт ўйин тўхтатилади. Бу баҳсли ўйиндан ташқари ҳолатларга ҳам боғлиқ” – дейди Блаттер.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com