Блан: "ПСЖ "Барселона" билан ўйинда асосан ҳимояланади"
Aslanov Jasurbek
10 дек 2014, 15:19
ПСЖ бош мураббийи Лоран Блан "Барселона"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи сўнгги тур учрашувидан олдин ўз жамоасининг ўйин услуби ҳақида гапириб берди.
"Биз ҳимояга кўпроқ аҳамият берамиз. Бу учрашувда бизни нима кутаётганини билиб турибмиз. Тўп рақибда бўлса уларнинг етакчиларини ёпишга уриниб кўрамиз. "Барселона"да қандай футболчилар борлигини ҳамма билади" - дейди Блан.