

Франция терма жамоаси ҳужумчиси ЖЧ-2018да Дидье Дешам жамоаси таркибида бўлган Одил Рами билан суҳбатда Аргентина терма жамоаси сардорининг ўйинга таъсири ҳақида тўхталди.
"Бу қийин финал бўлишини ўзингиз ҳам биласиз: Лео Месси, аргентиналиклар билан тўла стадион. Бироқ бундай ўйинлар учун бизда жамоа ва мураббий бор. Бизга ишонишингиз мумкин, тайёр бўламиз ва ўйинга яхши формада келамиз.
Бизни жуда яхши ўйин кутмоқда. Аргентина – қийин рақиб, улар ажойиб иш қилишди. Лео ярим финалда зўр ўйнади. Биз унинг хотиржам эканлигини ҳис қиляпмиз.
Бу ўйинга қай даражада тайёргарлик кўришимизга боғлиқ. Бугун ва эртага тикланиш билан шуғулланамиз ва якшанба кунга 100 фоиз тайёр бўлиш учун ҳаммасини ишга соламиз", – деди Франция термаси ва "Атлетико" ҳужумчиси.
Франция ва Аргентина ўртасидаги ЖЧ-2022 финали 18 декабрь куни бўлиб ўтади.



