"Биз ўз ҳаракатимизнинг энг юқори даражасини кўрсатишимиз керак, чунки рақиб — юқори даражадаги жамоа". Дешам — Марокаш билан ўйин ҳақида

9 июл 2026, 10:10
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ЖЧ-2026 чорак финалидан ўрин олган Марокашга қарши бўлажак учрашув ҳақида фикр билдирди.

"Биз ўз ҳаракатимизнинг энг юқори даражасини кўрсатишимиз керак, чунки рақиб — юқори даражадаги жамоа. Бу жамоа сафида менинг футболчиларимни жуда яхши танийдиган кучли ижрочилар бор, ўз навбатида, менинг ўйинчиларим ҳам уларни ёмон билишмайди. Айримлари бир клуб шарафини ҳимоя қилишади. Бизни нима кутаётганини яхши англаб турибмиз.

Марокашнинг ўйин услуби Парагвайникидан фарқ қилади. Биз Марокаш билан бундан тўрт йил аввал Доҳада, ярим финалда тўқнаш келгандик. Иккала жамоа ҳам тўпга эгалик қилишни ва гол уришни яхши кўради. Самарадорлик борасида кўрсаткичларимиз ёмон эмас, лекин уларни янада яхшилаш мумкин. Рақибнинг класси қанчалик юқори бўлса, бизнинг самарадорлигимиз ҳам шунчалик юқори бўлиши шарт", — дея Дешамнинг сўзларини Diario Sport нашри келтиради.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Diario Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›