UZ

Сўнгги янгиликлар

07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  1 06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  2 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  84 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  39 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  1 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  7 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1

"Биз ҳали кўп жамоаларга бош оғриқ бўламиз" — "Бунёдкор"нинг янги сардори Янгиликлар

"Биз ҳали кўп жамоаларга бош оғриқ бўламиз" — "Бунёдкор"нинг янги сардори

Хабарингиз бор, сўнгги пайтларда "Бунёдкор" жамоасида маълум бир жабҳаларда ўзгаришлар юз бермоқда.

Бу нафақат клуб бошқарув тизими, мураббийлар штабида, балки жамоада ҳам рўй бераётганини айтиш жоиз. Биласиз, "Бунёдкор"ни учрашувларда сардор сифатида Давронжон Эргашев бошлаб тушаётган эди. Эндиликда эса сардорлик вазифаси Авазбек Ўлмасалиевга ишониб топширилди. Биз бу борада "қалдирғочлар"нинг янги сардорининг фикрлари билан қизиқдик. 


- "Бунёдкор" жамоасининг янги сардори этиб тайинландингиз. Сардорлик боғичини қандай қабул қилиб олдингиз?

- Мураббийлар ва жамоадошларим ишонч билдириб сардорликни беришди. "Бунёдкор"да барча футболчилар майдонда борини беради. Бу эса табиийки жамоа сардорига яхши. "Бунёдкор"дек жамоани етакчиси бўлиш катта шараф, деб ўйлайман. Масъулият ҳам ниҳоятда катта. Бу тасодиф эмаслигини, мураббийлар қарори қанчалик тўғри эканлигини ўйинларимиз орқали оқлашга ҳаракат қиламан. 

- Фаолиятингизда аввал ҳам сардор сифатида ҳаракат қилганмисиз?

- Йўқ. Расмий ўйинларда бундай ҳолат юз бермаган. Биласиз, жамоаларда вице-сардор, деган нарса бор. Мен ҳаттоки, вице ҳам эмасдим. Насиб, қилса "Насаф" билан ўйин мен учун сардор сифатида дебют бўлади. 

- Сизнингча мураббийлар бундай қарорга келишига нима сабаб бўлди, жамоа ички муҳитида ўзгариш юз бердими?

- "Бунёдкор"да ички муҳит ҳар доим яхши бўлиб келган. Бундан кейин ҳам яхшилигича қолади. Нима учун бундай қарорга келишгани мураббийларга айён.

 

- Мавсум стартидан кейин "Бунёдкор"ни таний олмай қолдик...

- Дастлабки 5-6 турни яхши ўтказдик. Муҳим ғалабалар қўлга киритилди. Лекин айтганингиздек кўп очколарни йўқотдик. Мана энди жамоамиз барқарорлашиб бормоқда. Қолган учрашувларда максимал очко тўплаш учун бор кучимизни ишга соламиз. 

- Олдинда Қаршида  "Насаф" билан учрашув кутмоқда. Ўтган сафар мўжиза мағлубиятдан қутқарганди...

- Ҳеч қайси жамоа билан осон бўлмайди. Шунинг учун олдинда қизғин тўқнашувлар бисёр. Худо хоҳласа, 24 сентябрь оқшомида бутун вужудимиз ғалабага қаратилган бўлади. Қолганини вақт кўрсатади. Ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Шошилманг, биз ҳали барчага бош оғриқ бўла оламиз. Шахсан мен бунга ишонаман. 

- Александр Крестинин нимани ўзгартирдики, натижалар секин-аста ўзгармоқда?

- Ўйин услуби ўзгарди, биз эндиликда ҳужумга эътибор бермоқдамиз. Ўйинни рақиб майдонида қуряпмиз. Вазиятлар кўп яратмоқдамиз. Натижа ҳам келади, албатта. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика