UZ

Сўнгги янгиликлар

07:10Суперлига. Бугун "Нефтчи" - "Пахтакор" ва яна 2 та ўйин бор  4 01:45Луис Энрике: "ПСЖ Европанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнайди"  1 01:17Рис Жеймс: "Биз ҳурматсизлик қилдик"  1 00:59Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда мағлуб бўлди  10 00:27Арне Слот: "АПЛнинг 7-жамоаси ПСЖни мағлуб қилди. Биз шундай лигада ўйнаймиз"  7 23:50Суперлига. "Бунёдкор"ни сўнги дақиқада дарвоза устуни қутқарди, "Қизилқум" эса "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 23:45"Байер" Алонсонинг "трансфери"дан қанча ишлаб олмоқчи?  6 23:29Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" "Ал Файҳа"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 22:55Аморим: "У оғир даврни бошидан ўтказди"  2 22:09"Қизилқум" бир киши кам "Қўқон-1912" устидан зафар қучди  13 21:51"Олимпик-MobiUz" "Дўстлик"да "Олимпик"ни мағлуб қилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 21:28Ҳаким Фузайлов "Бунёдкор"га қарши ўйин, Урганчдаги стадион ва таркибда бўладиган ўзгаришлар ҳақида гапирди  6 20:59Илёс Зейтуллаев: "Барча футболчиларимиз сафга қайтса, ўз сўзимизни айтамиз"  5 20:05Суперлига. "Бунёдкор" стадиони дарвоза тўсини "Бунёдкор" зарарига ишлади   12 19:49Месси Гвардиола ҳақида: "У футболга зарар етказди"  12

Биринчи лиганинг 5 та жамоасида умумий иш фаолияти ўрганилди Янгиликлар

Биринчи лиганинг 5 та жамоасида умумий иш фаолияти ўрганилди

Теглар :  Биринчи лига
23 сентябрь куни Лига ўз Устави асосида Биринчи лига қатнашчиларининг молиявий-хўжалик фаолиятини ўрганиши юзасидан ахборот тақдим этилганди.

Шу асосда жамоалар «Биринчи лига регламенти»нинг 6-бобида қайд этилган Биринчилик кубогига қўйилиши кўзда тутилган. Бироқ регламентнинг 5-боби асосида ўтказилган мусобақа якунига этгунига қадар Янгийўл ҳамда Нурафшон жамоалари қатнашчилар сафидан чиқишга улгурди. Шунингдек, молиявий-хўжалик фаолиятини белгиланган тартибда юритмаётган Биринчи лига жамоалари мавжуд экани юзасидан Лигада маълумотлар тўпланган. 

Шундан келиб чиқиб, тақвим бўйича 7-8 октябрь кунлари старт олиши лозим бўлган Биринчилик кубоги мусобақасининг санаси, мусобақа иштирокчилари таркиби ва ўз-ўзидан унинг форматида ўзгаришлар бўлиши катта эҳтимол. Лига Биринчи лиганинг барча жамоаларини мониторингдан ўтказгач, унинг хулосаларини ЎФА билан муҳокама қилади ҳамда бу борада якуний қарорга келади. Шу асосда ўзгаришлар юзасидан батафсил маълумот тақдим этилади. 

Лига мутахассислари ҳозирга қадар Янгиер, Жиззах, Зомин, Шаҳрихончи, Цементчи, Қумқўрғон-1977 каби жамоалар фаолияти билан танишиб чиқди. Эндиликда Тошкент, Нукус ҳамда Ангрен жамоаларида ўрганиш ишлари амалга оширилади ҳамда якуний хулосалар ЎФА билан муҳокама қилинади. Батафсил маълумот алоҳида эълон қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика