UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  0 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  2 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  8 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  7 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  8 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  15 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4

Биринчи лига якуни. Лиганинг доимий иштирокчиси “НБУ-Осиё” ҳақида Янгиликлар

Биринчи лига якуни. Лиганинг доимий иштирокчиси “НБУ-Осиё” ҳақида

“Банкирлар” биринчи лиганинг “штатли” иштирокчиси эканлиги кўпчиликка яхши маълум.

Жамоа биринчи босқични аввалига ёмон ўтказмаганди. Аммо иккинчи босқичга келиб эса кутилмаганда, жамоа кетма-кет қимматли очколарни бой бера бошлади.

Бунинг натижасида “НБУ-Осиё”нинг турнир жадвалидаги мавқеи ҳам пастлаб кетди. Холбуки давралар оралиғида таркибда жиддий йўқотишлар кузатилмади. Аксинча Фарруҳ Нурлибоев, Жавлон Гусейнов сингари олий лига хавосини олган футболчилар иккинчи босқчи арафасида клубга ўтганди.

Жамоанинг бу мавсумда энг кекса футболчиси бу – Александр Хвостунов бўлди. Жорий йил 39 ёшини қарши олган тажрибали ҳимоячи “НБУ-Осиё”да сардор сифатида ўйнаб, ёшларга ўрнак бўлди дейиш мумкин.

“НБУ-Осиё” сафида ҳаракат қилган энг ёш футболчи ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров бўлди. Фарғоналик футболчи 1997 йилда таваллуд топган. Шошманг, бу айни пайтда “Явор” сафида ҳаракат қилаётган Ғофуров эмас. Унинг жамоадаги адашини назарда тутмоқдамиз.

Клуб иккинчи босқичда чемпионат пешқадами “Машъал”ни Тошкентда 1:0 ҳисобида мағлубиятга учрата олганини аълоҳида таъкидлаш жоиздир.  Жамоанинг энг шов-шувли натижаси ҳам шу бўлди.

“Банкирлар” иккинчи босқичнинг 16та баҳсида рақиб дарвозасига ҳаммаси бўлиб, 20та тўп киритди. Ҳар бир учрашувга ўртача, 1,25тадан гол демакдир.

Иккинчи босқичда жамоа сафида энг кўп гол урган футболчи Абдулатиф Абдуқодиров бўлди, 6та.  



Ким қанча гол урди?

Футболчи


Гол

(пен)

Абдулатиф Абдукодиров


6


Олег Дражжук


4


Ислом Каримов


3


Жамшид Ҳошимов


2


Даврон Валижонов


1


Ҳусниддин Ғофуров


1


Жавлон Гусейнов


1


Фарруҳ Мирюнусов


1






Жамоа статистикаси

Ўйинлар

16

Голлар

20

Уйдаги голлар

11 (55%)

Сафардаги голлар

9 (45%)

Ўтказиб юборилган голлар

30

Уйда ўтказиб юборилган голлар

10 (33,33%)

Сафарда ўтказиб юборилган голлар

20 (66,67%)

Ҳар бир ўйинда урилган ўртача голлар

1,25

Ҳар бир ўйинда ўтказиб юборилган ўртача голлар

1,88

Уйда тўпланган очколар

15/24 (62,5 %)

Сафарда тўпланган очколар

5/24 (20,83 %)

Энг йирик ғалаба

3:0 - Аланга

Энг йирик мағлубият

0:4 - Зарафшон, Машъал

Гол ўтказилмаган ўйинлар

5 (31,25%)

Голсиз ўйинлар

5 (31,25%)

Иродали ғалаба

0

Иродали дуранг

1

Иродасиз мағлубият

0

Иродасиз дуранг

0

Йирик ғалаба

1

Йирик мағлубият

4

Автогол (урилган/ўтказилган)

1/1

Огоҳлантириш (ўртача)

35 (2,19)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК

3 (0,19) - 2/1

Томошабин (умумий/ўртача)

6217/389


Исломбек Рустамбеков тайёрлади














































Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика