UZ

Сўнгги янгиликлар

16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  0 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:20Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  2 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  3 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  10 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  22 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   12 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  3 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  4 12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  1 12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  4 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  1

Биринчи лига. “Хоразм”нинг йирик ғалабаси Янгиликлар

Биринчи лига. “Хоразм”нинг йирик ғалабаси

Муболаға эмас, урганчлик футболчилар иккинчи босқични кўтаринки руҳда бошлашди.

Ваҳоланки, воҳаликлар биринчи турда сафарда пойтахтнинг “Оқтепа” жамоаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишиб, муҳим уч очкони олишга муваффақ бўлишганди. Бу сафар ўз майдонида “Косонсой” устидан йирик ҳисобда устун келишди.

Умуман, мазкур учрашувнинг биринчи бўлими “Хоразм”ликларнинг тўла устунлигида ўтди. Бундан Вали Султоновнинг шогирдлари майдонга фақат ва фақат ғалаба учун  тушишганини илғаш мушкул эмасди. Ўз навбатида Маркс Қурамбоев, Омаджон Тойлоқов, Низомжон Норов, Жасур Отажоновлар бир неча маротаба “Косонсой” жамоаси дарвозасига тўп киритиш имкониятига эга бўлишди. Бироқ, баъзи вазиятларда косонсойликлар дарвозабони Дилмурод Мамаюсуповнинг маҳорати бунга йўл қўймади. Ўйиннинг ушбу қисмида меҳмонлар асосан ҳимояда ҳаракат қилишгани, мезбонлар томонидан кўплаб қарши ҳужумлар уюштирилишига имкон яратгани бор гап. Бўлим тугашига икки дақиқа қолгандагина косонсойлик футболчилар Ғайрат Ўдаев қўриқлаётган дарвозага томон икки марта зарба уюштиришди. Ушбу ҳолатда Бобиржон Мамажонов ва Достон Убайдуллаевлар тепган иккала тўп ҳам дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

Иккинчи бўлим ҳам дастлабкиси сингари майдон эгаларининг тинимсиз ҳужумлари остида кечди. Буни инкор этиб бўлмайди, албатта. Ниҳоят, 65-дақиқага келиб урганчликлар ниятларига эришишди. Ўнг қанотдан Маркс Қурамбоев ошириб берган тўпни Илёс Хайров боши билан дарвоза тўрига йўллади, 1:0. Бундан руҳланган мезбонлар қарши ҳужумни янада авжига чиқаришди. Учрашув тугашига ўн дақиқа қолганида Маркс ҳисобни бир тўпга оширган бўлса, 81-дақиқада эса тиниб-тинчимас Темур Бекчанов ҳисобни йирик кўриниш олиши таъминлади, 3:0. Қолган дақиқаларда жамоаларга ҳисобни ўзгартириш насиб этмади. Шу тариқа ўйин поёнига етди.

 Вали СУЛТОНОВ (“Хоразм” жамоаси бош мураббийи): - Очиғи, ҳар қандай рақибга оддий назар билан қарамаслик лозим. Бугун шогирдларим осон ютуққа эришишни ўйлашди чоғи, биринчи бўлимда ўзларининг самарасиз ҳаракатлари билан бизни бироз ҳаёжонга солишди. Иккинчи бўлимда тавсия ва кўрсатмаларимдан тўғри хулос чиқаришиб ўйнашгани боис, уч очкони қўлга киритдик. Қолаверса, бунинг баробарида ўйингоҳимизга йиғилган мухлисларимизга хуш кайфият улашдик. Бундан жуда мамнунмиз.

 Меҳмон СОЛИЖЎЖАЕВ (“Косонсой” жамоаси бош мураббийи): -  Умуман, бугун нафақат ишқибозлар, биз ҳам қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Ўз навбатида иккала жамоа ҳам чиройли ўйин намойиш этишди. Омад эса “Хоразм” жамоаси томонида бўлди. Ютуқ билан мезбонларни табриклайман. Бугунги учрашувда футболчиларимиз томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш устида ишлаб, кейинги ўйинларда ўз мухлисларимизни қувонтирамиз, деган умиддамиз.

Иккинчи босқич.  2- тур. 18 август (сешанба)

“Хоразм” (Урганч) – “Косонсой” (Косонсой) – 3:0 (0:0). Янгибозор тумани ўйингоҳи. 1241 томошабин.
Ҳакамлар:
Д. Пислегин (Ташкент) – 8,5, Д. Сарсенов (Нукус) – 8,3, Б. Қанназаров (Нукус) – 8,3, А. Алимов (Урганч) – 8
Назоратчи: Б. Тоғаев (Ташкент).
Гол: И. Хайров (65), М. Қурамбоев (80), Т. Бекчанов (81).
Огоҳлантириш: Д. Исоқулов (26), Н. Отаниёзов (71) – С. Сотволдиев (41), И. Исмоилов (52), А. Қурбонов (82).
Майдондан четлатиш: Д. Исоқулов (иккинчи огоҳлантириш, 36) – С. Сотволдиев (иккинчи огоҳлантириш, 69).

“Хоразм”: 35. Ғайрат Ўдаев (1.Равшан Жуманиёзов, 82), 2. Дилшод Исоқулов, 4. Жасур Отажонов,  5. Темур Исмоилов, 7. Маркс Қуранбоев, 8. Хайруллажон Жакпаров (10.Темур Бекчанов, 51). 9. Низомжон Норов (3. Сардорбек Матмуротов, 80), 13. Мирзобек Қурёзов (12. Низомиддин Отаниёзов, 62), 15. Илёс Хайров (11. Охунжон Раззоқов,85), 17. Омаджон Тойлоқов, 18. Аброр Ҳусинов.

“Косонсой”: 79. Дилмурод Мамаюсупов, 3. Нодиржон Адамхонов, 4. Миржамол Жамолов, 5. Азизжон Қурбонов, 6. Исломжон Исмоилов, 7. Сардор Сотиболдиев, 8. Азизбек Мамазоитов, 9. Иброҳим Абдуллаев, 10. Бобиржон Мамажонов (15. Аббосжон Ғуломов, 46), 18. Фаррухбек Абдураҳмонов (14. Иброҳимжон Эргашев, 14), 22. Достон Убайдуллаев (20. Дилмурод Шодиев, 78).


Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика