UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  0 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  1 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  6 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  2 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   5 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  14 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  33 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  34 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  5

Биринчи лига. "Сурхон" - "Цементчи" превью Янгиликлар

Биринчи лига. "Сурхон" - "Цементчи" превью

Ўзбекистон биринчилиги баҳслари аста-секинлик билан қизғин паллаларга кириб бормоқда.

Мусобақанинг  4-тур доирасида 16 апрель куни бу йилги мавсумда ўз олдига Олий лигага чиқиш вазифасини қўйган икки жамоа, Термиз шаҳрининг “Сурхон” ва Қувасой шаҳрининг “Цементчи” жамоалари тўқнаш келади. 

Демак, навбатдаги рақибимиз “Сурхон” жамоаси хақида!

Сурхандарё вилоятининг  “Сурхон” жамоаси 1968 йилда “Чегарачи” номи билан ташкил этилган. Жамоа турли даврларда Олий ва биринчи лига баҳсларида турлича номлар билан иштирок этган. 

• 1968—1968 — «Чегарачи»

• 1969—1973 — «Автомобилист»

• 1974—1974 — «Спартак»

• 1975—1983 — «Автомобилист»

• 1984—1984 — «Сурхон» (Сурхон)

• 1985—1993 — «Сурхон»

• 1994—1996 — «АСК»

• 1997—2008 — «Сурхоан»

• 2009—2010 — «Динамо-Хамкор»

• 2012 — «Сурхон»

 2017 йилдан Сурхондарёда  вилоят ҳокими ва футбол мутасадди раҳбарларининг ташаббуси билан «Нефтчи» (Жарқўрғон) номи билан яна жамоа қайтадан ташкил этилди. Клуб "пулка" баҳсларида ғолиб чиқиб биринчи лига йўлланмасини қўлга киритгач яна бу жамоага “Сурхон” номи берилди.

Турли йилларда «Насаф» (Қарши), «Қизилқум» (Навоий) профессионал футбол клубларида матбуот хизмати раҳбари бўлиб ишлаган Эркин Холбобоев «Сурхон» профессионал футбол клуби ижрочи директори, «Машъал» (Муборак), «Норин» (Ҳақулобод) ва «Хоразм» каби жамоаларда фаолият кўрсатган мутахассис Вали Келдиев эса жамоа бош мураббийи сифатида иш бошлади.

Ушбу мавсумда “Сурхон”  ўз олдига элитага чиқиш вазифасини қўйган бўлсада мавсумни у қадар омадли бошлай олмади. Ўтган учта турда рақиблар дарвозасига фақат битта гол киритиб, барча учрашувларда дурранг натижаларни қайт этди;

1-тур.  «Локомотив-БФК» – «Сурхон» – 0:0.

2-тур.  «Хотира-79» – «Сурхон» 1:1

3-тур.  «Сурхон» – «Уздонгжу» 0:0

Янги ташкил этилган “Сурхон” жамоаси “Цементчи” клуби билан илк маротаба тўқнаш келади.  

Учрашув 16 апрель якшанба куни Термиз шаҳридаги марказий ўйингоҳда бўлиб ўтади.

 

Ўзбекистон биринчилиги. 3-тур.  

«Сурхон» (Термиз) – «Цементчи» (Қувасой)

Ҳакамлар: К. Расулов (Қарши), М. Турдиев (Жиззах), Ф. Достонов (Жиззах)

Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).


“Цементчи” матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика