UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  0 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  0 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  1 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  7 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  16 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 8-тур статистикаси! Янгиликлар

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 8-тур статистикаси!

7-8 май кунлари биринчи лиганинг “шарқ” минтақасида 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Унда мухлислар бир қатор қизиқарли ва шу билан бирга кескин курашларга бой кечган баҳсларга гувоҳ бўлди. Одатдагидек турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

 “ЛОКОМОТИВ-БФК”ГА ТЕХНИК МАҒЛУБИЯТ
8-турдаги ўйинларга қисқача тўхталиб ўтадиган бўлсак, Чустда маҳаллий “Чуст-Пахтакор” Тошкентнинг “НБУ-Осиё” жамоасини қабул қилди. Учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очган мезбонлар якунда жавоб тўпини ўтказиб юбориб 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди. Ўз уйида қимматли икки очко йўқотган “Чуст-Пахтакор” негадир бу мавсум ўзини кўрсата олмаяпти. Бу кетишда жамоа ҳаттоки кейинги босқичга ҳам чиқиши даргумон. Бу эса бош мураббий Виталий Легайни хушёрроққа чақиради. Жаъфар Ирисметов бошқарувидаги “банкирлар” эса турдан-турга кучайиш қилмоқда. Жамоа 8-турдан сўнг турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди.

Тошкент кичик дербиси мақомини олган “Локомотив-БФК” – Оқ-тепа” учрашуви  голларга бой тарзда кечди. Стадионга келган мухлислар биринчи бўлимнинг ўзида 5та голга гувоҳ бўлди. Иккинчи  таймда эса яна 4та гол урилган. Лекин яқинда ПФЛ “Локомотив-БФК”нинг 5:4 ғалабасини бекор қилиб, “Оқ-тепа”га техник ғалаба ёзди. Бунинг сабаби сифатида “Локомотив-БФК” таркибида сариқ карточкалари 4тага етган Сарвар Сафаров ўйнаган ва  учрашувдаги биринчи голни ҳам айнан ушбу футболчи урган.

“Қўқон-1912” олий лига сари дадил қадам ташлашда давом этмоқда. Жамоа ортда қолган турда “Пахтакор-2”ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб турнир жадвалидаги ўрнини мустаҳкамлади.

Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоаси бу турда кутилмаганда “Истиқлол”га очко улашиб юборди. Ўз майдонида осонликча мағлуб бўлмайдиган клуб 8-турга келиб пскентликлардан мағлубиятга учради.

Биринчи лига жамоалари орасида бу йил барқарор ўйин кўрсатаётган “Хотира-79” мазкур турда “Обод” меҳмони бўлди ва ўзи учун керакли бўлган уч очко билан қайтишга муваффақ бўлди. Таркиб жиҳатдан барқарор бўлган уйчиликлар шунга монанд натижа кўрсатмоқда.

“Бунёдкор-2” – “Косонсой” баҳси жуда ҳам қизиқарли руҳда ўтгани аниқ. Негаки бу учрашувда жами 8та гол қайд этилган. Футболнинг кўрки эса албатта голлардир. Эътибор беринг майдон эгалари шу куни ҳакам томонидан қўшиб берилган 4 дақиқа ичида иккита гол уриб “Косонсой”ни ғалабадан маҳрум эта олдилар. Бунақаси кўпинча Англия премьер лигасида кузатиларди. Лекин бизнинг биринчи лигада ҳам шундай холатлар кўп учрамоқда. Сўнгги дақиқада урилган голлар табиийки мухлисларни ҳам катта ҳаяжон остида ушлаб туради. “Бунёдкор-2” – “Косонсой” 4:4.

ГОЛЛАР
* 8-турда бўлиб ўтган 7та ўйиндаги голлар сони(“Локомотив-БФК” – Оқ-тепа” баҳсидаги голлар бекор қилинган – И.Р) 17тани ташкил этди. Бу ҳар бир учрашувга ўртача 2,42тадан гол демакдир.
* Мезбон жамоалар бу турда ҳаммаси бўлиб, 9та тўп киритишга муваффақ бўлди. Уйда энг кўп гол урган жамоа “Бунёдкор-2” бўлди, 4та!
* Меҳмон жамоалар ҳисобига эса 8та гол ёзилди. Ундан 4тасини “Косонсой” футболчилари уришга эришди.
* Турнинг энг тезкор голи 9-дақиқада юз бериб, унга “Қўқон-1912” ҳужумчиси Умид Қодиров муаллифлик қилди.
* Аксинча турнинг энг сўнгги голини  “Бунёдкор-2” футболчиси Нодир Мавлонов  90+4-дақиқада киритгани билан эсда қолди!
* Мазкур турда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаган  жамоа “Қўқон-1912” ва “Хотира-79” бўлди!
* Шунингдек ушбу турда дублга эришган футболчилар сони 4тани ташкил этди. Улар қуйидагилар:
Дилшод Аҳмадалиев (“Бунёдкор-2”)
Даврон Исоқов (“Косонсой”)
Абдураззоқ Жўраев (“Косонсой”)
Умид Қодиров (“Қўқон-1912”)
* Эътиборлиси ушбу футболчиларнинг жамоаси бу турда мағлубиятга учрамаган!

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШЛАР
* Ушбу турда қайд этилган сариқ карточкалар ҳақида тўхталадиган бўлсак, ҳакамлар жами 27 нафар футболчини сариқ билан сийлаган! Бу ҳар бир учрашувга ўртача миқдорда, 4,5тадан огоҳлантириш демакдир!
* Мезбон жамоаларнинг 13та ўйинчисига сариқ кўрсатилган бўлса, қолган 14та сариқ карточка меҳмон жамоалар ҳисобига ёзилган!
* Эътиборлиси “УзДонгЖу” ва “Хотира-79” жамоалари 8-турни огоҳлантиришларсиз ўтказди!
* “Бунёдкор-2” – “Косонсой” баҳсида энг кўп сариқ карточка кўрсатилган. Ҳар иккала жамоаан 4тадан футболчи огоҳлантирилган!

МУХЛИСЛАР
“Шарқ” минтақасининг 8-тур ўйинларига жами 8794 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 1465тадан мухлис кирганини англатади! Албатта бу жуда ҳам оз натижадир.

Турнинг энг кўп томошабин тўплаган ўйини «Қўқон-1912» – «Пахтакор-2» – 3:0 баҳси бўлди. Қўқондаги стадионга ушбу учрашувни кўриш учун 7231та томошабин қадам ранжида қилгани ўйин қадномасида кўрсатиб ўтилган.

Аксинча ушбу турда энг кам ишқибоз кирган ўйин «Бунёдкор-2» – «Косонсой» бўлди. 4:4 ҳисобида якунланган учрашувга атига  41 нафар томошабин ташриф буюрган!
 
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Чуст-Пахтакор»  – «НБУ-Осиё»  – 1:1. 621 томошабин.
«Локомотив-БФК» – «Оқтепа» – - : +. 44 томошабин.
«Қўқон-1912» – «Пахтакор-2» – 3:0. 7231 томошабин.
«Уз-Донг-Жу» – «Истиқлол» – 1:2. 723 томошабин.
«Обод» – «Хотира-79» – 0:1. 134 томошабин.
«Бунёдкор-2» – «Косонсой»– 4:4. 41 томошабин.

8-ТУРДАН КЕЙИНГИ ВАЗИЯТ

1

ҚЎҚОН-1912 (Қўқон)

8

5

3

0

15-3

18

2

ОҚТЕПА (Тошкент)

8

5

1

2

13-8

16

3

ХОТИРА-79 (Уйчи)

8

5

1

2

11-6

16

4

НБУ-ОСИЁ (Тошкент)

8

4

1

3

11-9

13

5

КОСОНСОЙ (Косонсой)

8

4

1

3

17-14

13

6

ОБОД (Тошкент)

8

4

0

4

12-11

12

7

УЗ-ДОНГ-ЖУ (Андижон)

8

4

0

4

12-11

12

8

ИСТИҚЛОЛ (Тошкент)

8

3

1

4

13-18

10

9

БУНЁДКОР-2 (Тошкент)

8

2

2

4

10-13

8

10

ЧУСТ-ПАХТАКОР (Чуст)

8

2

1

5

8-14

7

11

ЛОКОМОТИВ-БФК (Тошкент)

8

1

3

4

4-9

6

12

ПАХТАКОР-2 (Тошкент)

8

1

2

5

5-15

5



ТЎПУРАРЛАР:
Исроил Турсунов (“Истиқлол”) – 7та.
Абдураззоқ Жўраев (“Косонсой”) – 6та.
Даврон Исоқов (“Косонсой”) – 5та.
Фарҳод Шокиров (“Чуст-Пахтакор”) – 5та.
Исломбек Исоқжонов (“Хотира-79”) – 5та.

9-ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
 14 май (чоршанба)
“Хотира-79” – “Чуст-Пахтакор”
“Косонсой – Локомотив-БФК”
“Истиқлол – “Бунёдкор-2””
“Пахтакор-2” – “Обод”
15 май (пайшанба)
“Оқ-тепа” – “Қўқон-1912”
“НБУ-Осиё” – “Уз-Донг-Жу”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика