UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12Ямаль Туркияда пасортини йўқотди  0 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  2 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  15 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  0 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  6 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  11 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  17 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  11 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25

Биринчи лига. Пасайишдан тўхтамаётган "Гулистон" Янгиликлар

Биринчи лига. Пасайишдан тўхтамаётган "Гулистон"

Ўтган йили Бахтиёр Ашурматов “Гулистон”ни олий лигада курашчан жамоага айлантира олганди.
Клуб дебютант бўлишига қарамай, рақибларига жиддий қаршилик туғдира олганди. Бироқ юзага келган молиявий муаммолар жамоани “парчаланиб” кетишига сабаб бўлди. “Гулистон” биринчи лигага равона бўлгач, жамоани деярли 95 фоиз футболчиси тарк этиб улгурди. Бу йил асосан маҳаллий ўйинчилар ҳисобига таркиб йиғган раҳбарият бошқарув постига ҳам гулистонлик мураббийларни жалб этишга қарор қилди.

Афтидан бу йил ҳам “Гулистон” моддий қийинчиликларга дуч келган кўринади. Йўқса, жамоа биринчи босқичдаёқ иштирокини тўхтатмасди, назаримизда. Гарчи таркибида илгари биринчи ва олий лигада ўйнаган бир қатор ўйинчилар бўлсада, “Гулистон” биринчи босқичда ўзини кўрсата олмади.   

Энди бу жамоанинг кейинги тақдири қандай кечиши ҳозирча бизга қоронғу. Балки кузда ўтадиган пулька баҳсларида иштирок этар. Яна ким билади дейсиз.

“Гулистон” таркибида бу йил энг тажрибали ўйинчилар деб Константин Боев билан Рустам Қодировни кўрсатиш мумкин. Илгари “Машъал” сафида порлаб чиққан бу футболчилар кейинчалик оғир жароҳатлар туфайли камнамо бўлиб қолишди.

Аксинча энг ёш ўйинчи 1997 йилда таваллуд топган Жўрабек Собиров бўлди. 17 ёшли ҳужумчи биринчи босқичда 5та гол уриб, жамоасининг тўпурари бўлди.
   
Ким қанча гол урди?

Футболчи

Гол

пен.

Жўрабек Собиров

5

Дилмуҳаммад Худойбердиев

4

(1)

Рустам Қодиров

4

(1)

Абдумутал Турсунқулов

1

Азамат Абдуллаев

1

Акбар Саттаев

1

Бобурмирзо Усмонов

1

Вячеслав Пурак

1

Дилшод Шукуров

1

Константин Боев

1

Муҳаммадали Файзуллаев

1

Шароф Айтбоев

1


Қуйида жамоанинг биринчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.

Ўйинлар

20

Голлар

22

Уйда

15 (68,18%)

Сафарда

7 (31,82%)

Ўтказиб юборилган голлар

32

Уйда

15 (46,88%)

Сафарда

17 (53,12%)

Ўртача урилган голлар

1,1

Ўртача ўтказиб юборилган голлар

1,6

Уйдаги очколар

11/27 (40,74 %)

Сафардаги тўпланган очколар

7/33 (21,21 %)

Энг йирик ғалаба

4:0 – “Орол”

Энг йирик мағлубият

0:4 – “Шўртан”

Гол ўтказмаган ўйинлар

5 (25%)

Гол ура олмаган ўйинлар

7 (35%)

Иродали ғалаба

0

Иродали дуранг

0

Иродасиз мағлубият

3

Иродасиз дуранг

1

Йирик ғалаба

1

Йирик мағлубият

2

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

0/0

Огоҳлантириш (ўртача)

47 (2,35)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК

3 (0,15) - 1/2

Мухлислар (жами/ўртача)

27911/1396


Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика