UZ

Сўнгги янгиликлар

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  0 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

Биринчи лига. Мавсумнинг энг яхши ҳужумчиси: Абдулатиф Абдуқодиров! Янгиликлар

Биринчи лига. Мавсумнинг энг яхши ҳужумчиси: Абдулатиф Абдуқодиров!

Поёнига етган биринчи лига ўйинларини мавсум мобайнида сайтимиз орқали ҳар бир турини онлайн тарзда ёритиб боришга уриндик.
Буни қанчалик амалладик, муносиб баҳони ўқувчилар беришади. Лекин ҳар бир клуб расмийларидан бунинг учун алоҳида миннатдорчилик эшитиб келдик.

Ортда қолган мавсум-2014да биринчи лига учрашувларини сайтимизда ёритиб борилишида асосий ишни бажарган  4 нафар ходимимиз турли номинациялар бўйича энг яхшиларни аниқлади.

Хусусан олдинги чизиқ вакиллари орасида бу йил Абдулатиф Абдуқодиров нисбатан ўзини кўрсатишга эришди. Биринчи босқичда “НБУ-Осиё” шарафини ҳимоя қилган футболчи 21та гол киритди. Бу эса унга олий лига сари йўл очди. Давралар оралиғида Абдулатиф элита қатнашчиси “Андижон”га ўтди. Олий лигада ҳам у ўзини йўқотиб қўймади ва бирин-кетин голлар урди.

Ундан кейинги ўринни Дониёр Усмонов эгаллади. Иқтидорли ҳужумчи иккинчи босқич арафасида “Қўқон-1912” таркибига келиб қўшилиб, қисқа фурсат ичида ўзини кўрсата бошлади. 20 ёшли ҳужумчининг жами 16та тўп киритиб, иккинчи босқич тўпурари бўлгани ҳам фикрларимизни тасдиқлаб турибди.
Чемпионат тўпурари бўлган Виктор Клишинни кўпчилик нима учун “Энг яхши ҳужумчи” бўлмади деб ўйлаши мумкин. Гап шундаки, тажрибали ҳужумчи ажойиб плеймейкерларга эга бўлган “Шўртан”да ўйнаб тўпурарлик қилди. Қолаверса илгари олий лигада ўйнаб кўпчиликка яхши таниш бўлган Виктор бу йил биринчи лигада иккинчи мавсумни ўтказди. Кўрамиз мураббийлар штаби унинг хизматига келгуси йил ҳам эхтиёж сезармикин.

“Орол” ҳужумчиси Наврўз Ҳаипов ҳам бу йил чакки кўринмади. Ўз жойидан тез қўзғала олиши билан эътиборимизни тортди. Жуда тезкор ўйинчи ва якка курашларда кўпинча ютиб чиқади. 24 ёшли футболчи яқин орада олий лиганинг бирорта клубига бориб қўшилса ажабланмаймиз. Маълумот учун Ҳаипов бу йил 15та гол киритди.

“Зомин”да бу йил Дониёр Исмоилов ўзини кўрсатди. 20 ёшли ҳужумчи сермаҳсуллиги билан кўпчиликни эътиборини тортди. Дониёр биринчи босқичда 6та гол киритди. Мавсумнинг иккинчи қисмида эса ўз ҳисобига яна 8та гол ёздириб қўйишга эришди. Жиззахнинг биринчи рақамли жамоаси “Сўғдиёна” устози Даврон Файзиев бу ҳужумчини қишки йиғинлар чоғида синаб кўрса яхши бўларди.  

Энг яхши ҳужумчи:
Абдулатиф Абдуқодиров (“НБУ-Осиё”) - 17  
Дониёр Усмонов (“Қўқон-1912”) - 16
Виктор Клишин (“Шўртан”) - 15
Наврўз Ҳаипов (“Орол”) - 7
Дониёр Исмоилов (“Зомин”) - 5
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика