UZ

Сўнгги янгиликлар

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

Биринчи лига. "Машъал-2" - "Орол" 1:2 Янгиликлар

Биринчи лига. "Машъал-2" - "Орол" 1:2

Бугун Муборакда Ўзбекистон биринчилиги доирасида 13-тур баҳси бўлиб ўтди. "Машъал-2" ўз майдонида Нукуснинг "Орол" клубини қабул қилди.
Учрашувни меҳмонлар қарши ҳужумлар билан бошлади. 6 дақиқада Муни Мирмуҳсин Юсупов бирга-бир вазиятда тўпни дарвозага йўналтира олмади. 14 дақиқада қарши ҳужумдан меҳмонлар аъзоси Науриз Ҳаипов тезкорлик билан кириб бориб дарвозани ишғол этди. 45 дақиқада меҳмонлар яна бир бор тезкор қарши ҳужумдан фойдаланди. Эрбол Сейтназаров икки ҳимоячи ва дарвозабонни алдаб дарвозага аниқ зарба йўллади.

Иккинчи бўлимни ҳисобда ортда қолаётган майдон эгалари ҳужумкорлик билан бошлади. 60 дақиқада Жаъфар Исмоиловни қанотдан ошириб берган пасини Камолов боши билан дарвозага йўллашда озгина хатога йўл қолди. 65 дақиқада бурчакдан киритилган тўпни Аҳроржон Иноятов боши билан дарвозага аниқ йўллади. 84 дақиқада Айбек Разимов тўпсиз жойда рақибга нисбатан қўполлик учун майдондан четлаштирилди. 88 дақиқада Аббосов боши билан жуда қулай вазиятда зарба берди. Аммо бу ноаниқ кетди.

Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади ва "Машъал-2" ўз майдонида "Орол"га имкониятни бой берди.

«Ғарб»  минтақаси
13- тур. 13 июнь (шанба)

«Машъал-2» (Муборак) – «Орол» (Нукус) 1:2
Голлар:
0-1 Науриз Хаипов (14), 0-2 Эрбол Сейтназаров (45), 1-2 Аҳроржон Иноятов (65),
Ҳакамлар: А. Нажафалиев (Тошкент), Ш. Файзиев (Жиззах), К. Абдураимов (Жиззах)
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).
Огоҳлантиришлар: Бобур Абдуллаев (20),
Четлаштириш: Айбек Разимов (84 Орол")

"Машъал-2": 30.Ҳусан Олимжонов, 2.Бобур Абдуллаев, 3.Констатин Боев (c) (11.Шоҳжаҳон Аббосов 65), 5.Алибек Раҳматуллаев (24.Муҳиддинжон Юсупов 50), 6.Аҳроржон Иноятов, 7.Шамсиддин Сагдуллаев (14.Суҳроб Исматов 55), 8.Жаъфар Исмоилов, 15.Азиз Файзиев, 17.Шоҳжаҳон Қиличев, 19.Муни Мирмуҳсин Юсупов (9.Суннатилло Рустамов 46), 20.Шокир Юлдашев (10.Санжарбек Аҳмедов 46).
Захира: 4.Ёдгор Назаров, 18.Ойбек Жўраев

"Орол": 1.Улуғбек Янгибоев, 2.Эрбол Сейтназаров, 5.Шарияр Каримбоев, 6.Жавлон Примбетов, 8.Мирас Қарлибоев, 9.Нурлибек Таласбаев, 11.Науриз Хаипов (16.Айбек Разимов 52), 12.Мурат Абдумуратов, 13.Ғайрат Шилманиев, 15.Марат Ауниязов, 17.Шукурулла Қутибоев (4.Жонибек Гаипов 80).
Захира: 22.Шерали Маҳмудов, 19.Давлет Авезов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика