UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  5 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  6 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  7 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  11 07:20Суперлига. Захирадан тушган Жокичнинг голи "Нефтчи"га уч очко тақдим этди, "Насаф" эса Қашқадарё дербисида "Машъал"ни енгди  2 01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  17 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  2 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  4 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  2 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  16 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  14 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  18

Биринчи лига. Кутилган натижани бермаган “НБУ-Осиё” ҳақида Янгиликлар

Биринчи лига. Кутилган натижани бермаган “НБУ-Осиё” ҳақида

Биринчи лига клубларининг статистикасини беришда давом этамиз.
“Шарқ” минтақаси иштирокчиси Тошкентнинг “НБУ-Осиё” жамоасидан бу йил мухлислар кўп нарса кутганди. Бироқ...
Жаъфар Ирисметов бошчилигида мавсумда старт олган “банкирлар” ўз таркибини маҳоратли ўйинчилар билан тўлдириб олганди. Юрий Цой, Икром Ибргаимов, Александр Хвостунов, Абдумажид Тоиров, Алексей Николаев, Леонид Кошелев, Тимур Айзатулов, Жаводулла Ибрагимов, Исроил Эргашев каби ўз вақтида олий лига клублари шарафини ҳимоя қилган тажрибали ўйинчилар бу йил айнан биринчи лига иштирокчиси “НБУ-Осиё” учун тўп тепмоқда. Бундай таркиб билан Тошкент клубини кўпчилик чемпионатда карвонбошчилик қилишини таҳмин қилганди. Бироқ “банкирлар” биринчи босқичда 4-ўринни эгаллади. “НБУ-Осиё”ни бу йил биринчи лигада дебют мавсумини ўтказаётган “Обод”га ҳар иккала ўйинда ҳам мағлуб бўлганини сира тушунмадик.

Равшан Бозоров бошқарувига ўтган “НБУ-Осиё” биринчи босқичда рақиблари дарвозасига 44та тўп киритди. Жамоа сафида энг кўп гол урган футболчи Абдулатиф Абдуқодиров бўлди. Маҳоратли ҳужумчи ўз ҳисобига 21та гол ёздириб қўйишга эришди ва шу билан бирга Абдуқодиров “шарқ” минтақасида тўпурарлик қилди.

“Банкирлар” ўз дарвозасидан ўтказиб юборган голларига эътибор қаратадиган бўлсак, улар 29та гол қўйворган. Айтиш мумкинки, биринчи босқичда уч нафар посбон: Юрий Цой, Михаил Спиридонов ҳамда Сулаймон Аҳмедкаримов навбатма-навбат дарвозани қўриқлаган. 

Ким қанча гол урди?
Футболчи   Гол   пен.
Абдулатиф Абдуқодиров   21   (2)
Александр Лупашко   5   
Андрей Сидоров   4   
Леонид Кошелев   3   
Алексей Николаев   2   
Жавлон Гусейнов   2   
Темур Айзатуллов   2   
Абдумажид Тоиров   1   
Даврон Валижонов   1   
Икром Ибрагимов   1   
Исроил Эргашев   1   

Қуйида жамоанинг биринчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.

Ўйинлар   22
Голлар   44
Уйда   26 (59,09%)
Сафарда   18 (40,91%)
Ўтказиб юборилган голлар   29
Уйда   16 (55,17%)
Сафарда   13 (44,83%)
Ўртача урилган голлар   2
Ўртача ўтказиб юборилган голлар   1,32
Уйдаги очколар   20/33 (60,61 %)
Сафардаги тўпланган очколар   19/33 (57,58 %)
Энг йирик ғалаба   4:0 – “Локомотив БФК”
Энг йирик мағлубият   0:2 – “Косонсой”, “Ок-тепа”
Гол ўтказмаган ўйинлар   6 (27,27%)
Гол ура олмаган ўйинлар   4 (18,18%)
Иродали ғалаба   2
Иродали дуранг   1
Иродасиз мағлубият   2
Иродасиз дуранг   2
Йирик ғалаба   3
Йирик мағлубият   0
Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)   1/1
Огоҳлантириш (ўртача)   41 (1,86)
Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК   3 (0,14) - 2/1
Мухлислар (жами/ўртача)   9695/441

Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика