UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  2 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  0 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  14 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  4 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  23 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  10 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  1 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0

Биринчи лига. Иккинчи босқич. 2-турдан олдин қайси жамоада имконият қандай? Янгиликлар

Биринчи лига. Иккинчи босқич. 2-турдан олдин қайси жамоада имконият қандай?

Бугун биринчи лигада иккинчи босқичнинг иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Тур ўйинларидан олдин жамоаларнинг имкониятларини чамалаб кўрамиз.

"УзДонгЖу" - "Аланга"
Андижонликлар иккинчи босқични дастлабки турини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлашган эди. Энди улар Косонликларни синовдан ўтказишади. Иккала жамоа ҳам бу ўйинга кўтаринки кайфиятда етиб келишгани маълум. Шундан келиб чиқиб хулоса қилишимиз мумкинки, бу ўйин кескин курашларга бой руҳда ўтиши кутилмоқда.
Имкониятлар: 55-45

"Пахтакор-2" - "Шўртан"
Бу турда тошкентлик ёш чарм тўп усталарини жиддий синов кутиб турибди. Уларнинг рақиблари анойи жамоалардан эмас. Олий лига учун курашаётган ғузорликлар ҳар бир учрашувга фақат ғалаба учун майдонга тушишмоқда. Баҳсда катта устунлик "Шўртан" томонда бўлсада, "Пахтакор-2" осонликча таслим бўлмасликка интилишлари табиий.
Имкониятлар: 40-60

"Хотира-79" - "Шердор"
Бу баҳс ҳам қолган учрашувлардан қолишмаслигини иккала жамоани ҳам тенг кучга эга эканлиги билан боғлашимиз мумкин. Иккала жамоада ҳам кичик муаммолар борлигини пайқаб олиш қийин эмас. Уйчиликлар бу турда фақат ғалаба учун майдонга тушишлари табиий.
Имкониятлар: 55-45

"Обод" - "Орол"
Олий лигага чиқиш учун ҳаракат қилиши кутилаётган жамоалардан бири бу "Обод" эканлиги бизни қувонтирмоқда. Бу жамоа ўзидан ижобий таассурот қолдиришда давом этмоқда. Нукусликларга қарши кечадиган учрашувда ҳам "Обод" ғалаба қозониш учун яхшигина имкониятга эга. Неъматулло Қуттибоев шогирдлари ҳам тошкентликларга етарлича бошоғриқ бўлишлари мумкин. Бунга мисол қилиб Қўқондаги баҳсни олишимиз мумкин.
Имкониятлар 60-40

"Истиқлол" - "Машъал-2"
Иккинчи босқичдаги учрашувлар ичидаги муросасиз ўтиши кутилаётган учрашувлардан бири "Истиқлол" майдонида бўлиб ўтади. Учрашувда иккала жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилишади. Мубораклик ёш футболчилар сафардан очко олиб қайтиш илинжида майдонга тушишлари аниқ.
Имкониятлар 55-45

"Қўқон-1912" - "Хоразм"
Қўқондаги "Марказий" ўйингоҳда яна бир чиройли учрашув гувоҳига айланамиз. Олий лига учун курашаётган қўқонликлар ҳар бир учрашувга фақат ғалаба учун майдонга тушишга мажбурлар. Уларни яна бир синов кутиб турибди. "Хоразм" ҳам бўш келмасликка ҳаракат қилади. Уларда ҳам имкониятлар бўлади. Фақат шу имкониятлардан оқилона фойдаланишса бўлгани.
Имкониятлар: 60-40


Комилжон Икромов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика