UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубогига жўнаб кетди  0 11:29Саудия Арабистони клуби Винисиус ва Анчелотти учун 800 млн евро ажратиб қўйди  1 10:50Симоне Инзаги: «Нима учун Мхитаряннинг голи инобатга олинмаганини ҳали ҳам тушунмаяпман»  13 10:22«Реал Мадрид» «Ливерпуль» футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  9 09:54Аббосбек Файзуллаев ўзаро ўйинда Ўзбекистон Россияни мағлуб этадими деган саволга жавоб берди  18 09:26Рафинья Мессининг рекордини янгилади  4 08:58Криштиану Роналду «Ал Насср»нинг Элит ОЧЛнинг финалига чиқа олмаганига муносабат билдирди  16 08:30Испания терма жамоаси собиқ мураббийи Қатарни бошқариши мумкин  1 08:04Флик кечаги дуранг ҳақида фикр билдирди  33 07:42КОНКАКАФ чемпионлар лигаси. Месси ва «Интер Майами» юришини ярим финалда тўхтатди  19 07:00"Барселона" ва "Интер" ўртасидаги "оловли" ўйинда "Интер"ни дарвоза тўсини қутқарди, Мхитаряннинг голи эса ҳисобга олинмади  27 02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  329 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  4 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  4

Биринчи давра якунлари. "Шўртан" статистикаси Янгиликлар

Биринчи давра якунлари. "Шўртан" статистикаси

Айни пайтда олий лиганинг барча жамоалари қатори Ғузорнинг “Шўртан” футбол клуби ҳам иккинчи даврага тайёргарлик кўрмоқда.

“Шўртан” биринчи даврада 10 очко жамғариб, ҳозирча турнир жадвалида 13-ўринда боряпти. Зоир Тўрақулов шогирдлари учта ўйинда ғалаба қозониб, бир марта дуранг ўйнашди ва 9та беллашувда мағлубиятга учрашди. Мана шу 13та учрашувда “шўртанчилар” рақиблар дарвозасига 8та гол уриб, ўз дарвозаларидан 18та тўп ўтказиб юборишди. 

Энди футболчилар статистикасига эътибор берадиган бўлсак, барча 13 ўйинда иштирок этган футболчилар сони тўрт нафарни ташкил этди. Булар – Аббос Омонов, Обид Жўрабоев, Дилявер Абибуллаев ва Павел Соломин. Дақиқалар бўйича олиб қарайдиган бўлсак, Обид Жўрабоев биринчи даврада 1163 дақиқани майдонда ўтказди. Бу эса ҳар бир ўйинга ўртача 89 дақиқадан тўп сурди деганидир. Бу борада Жўрабовега тенг келадигани топилмади. Бундан ташқари, Асрор Алиқулов, Вячеслав Пономарёв 12тадан учрашувда иштирок этишди. 

Биринчи давра мобайнида энг кам тўп сурган футболчи эса Элёр Интизомов бўлди. У атиги 7 дақиқа ўйнади холос. Чемпионатнинг биринчи ярмида “Шўртан” дарвозасини икки нафар дарвозабон қўриқлади. Литвалик посбон Павел Леус атиги уч учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 6та тўп ўтказиб юборган бўлса, термизлик дарвозабон Александр Корнейчук 10та беллашувда иштирок этиб, 12та гол ўтказиб юборди. 

Биринчи даврада “Шўртан” 8та гол урди деб айтиб ўтдик. Афсуски, бу олий лига жамоалари орасида энг паст кўрсаткич бўлиб турибди. “Шўртан”дан битта кўп гол урган “Гулистон” эса ҳозирча 9-ўринда боряпти. Хўш, “Шўртан”нинг 8та тўпига кимлар муаллифлик қилди? Артурас Фоменко, Обид Жўрабоев ва Дилявер Абибуллаев иккитадан гол уришди, Павел Соломин эса ўз ҳисобига атиги битта гол ёзиб қўйди. Шунингдек, яна бир гол “Олмалиқ” ҳимоячиси Дарко Станоевич ҳисобига автогол дея қайд этилган. Қуйида “Шўртан” футболчиларининг биринчи даврадаги статистикасини келтириб ўтамиз. 

Футболчи

Амплуа

Ў

Дақ

Гол

СК

ҚК

Жўрабоев Обид

Ҳим

13

1163

2

2

0

Абибуллаев Дилявер

Яҳм

13

1139

2

1

0

Омонов Аббос

Яҳм

13

956

0

4

0

Соломин Павел

Ҳуж

13

866

1

3

0

Алиқулов Асрор

Ҳим

12

1080

0

0

0

Крушельницкий Ярослав

Ҳим

12

1035

0

4

0

Пономарев Вячеслав

Ҳим

12

823

0

2

0

Востриков Александр

Яҳм

12

614

0

1

0

Фоменко Артурас

Ҳуж

11

633

2

2

0

Корнейчук Александр

Дар

10

900

-12

1

0

Отахонов Иброҳим

Яҳм

10

417

0

3

0

Отақулов Жамол

Ҳим

8

643

0

1

0

Раимқулов Шавкат

Ҳим

8

529

0

2

0

Қодирқулов Ботир

Яҳм

8

512

0

1

0

Жумабоев Шукур

Яҳм

7

325

0

1

0

Раупов Зоҳид

Ҳуж

6

540

0

1

0

Леус Павел

Дар

3

270

-6

0

0

Тўраев Бобур

Яҳм

3

144

0

1

0

Каримов Олимжон

Яҳм

2

180

0

1

0

Муртазоев Хумоюн

Ҳуж

1

57

0

0

0

Хазигалиев Ильнур

Яҳм

1

37

0

0

0

Интизомов Элёр

Ҳим

1

7

0

0

0

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика