UZ

Сўнгги янгиликлар

23:07"Реал" — "Пачука". Таркиблар маълум  1 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  3 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  2 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  5 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  32 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  2 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  0 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  4 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  3 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  3 17:28"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин  0 17:01"Байер" "Ливерпуль" футболчисини 30+5 млн фунт эвазига трансфер қилмоқда  2 16:38Деку: "Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз у билан шартнома имзолашга ҳаракат қиламиз"  0

Биринчи давра якунлари. Кўзгуда “Андижон” Янгиликлар

Биринчи давра якунлари. Кўзгуда “Андижон”

Ўзбекистон биринчи лигасида ҳам дастлабки давра ўйинлари якунига етиб, жамоалар танаффусга йўл олди.

Жорий мавсумнинг ўзидаёқ яна кучлилар сафига чиқишни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйган “Андижон” биринчи давранинг сўнгги 7 (!) турда қайд этган қониқарсиз натижаси сабабли жамоа қимматли очколарни бой берди.

Натижада “бургутлар” турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионатда аввалига маҳаллий мураббий Виталий Легай бошчилигида старт олган андижонликлар биринчи давра якунига етишига 3та тур қолганида Усмон Тошевни бош мураббий этиб тайинлашга қарор қилди.

Биринчи даврада жамоа сафида харакат қилган энг кекса футболчи бу – Анвар Бердиев бўлди. Яқинда 39 ёшни қарши олган тажрибали ҳужумчи машғулотда ва ўйин чоғида ёшлар билан тенгма-тенг жавлон ураётгани таҳсинга лойиқдир. Шунингдек Бердиевнинг бой тажрибаси “Андижон”га жуда қўл келмоқда дейиш мумкин. Боиси Анвар биринчи даврада рақиблар дарвозасига 9та тўп киритиб, жамоасининг тўпурарига айланди.

Аксинча биринчи даврада “Андижон” таркибида харакат қилган энг ёш футболчи эса Абдулазиз Ёқубов бўлди. Шаҳрихонлик иқтидор эгаси яқинда 18 ёшга тўлади. Чап қанот ҳимояси ва ярим ҳимоясида тўп сурган Ёқубов Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига ҳам номзод футболчи саналади.  

Қуйида жамоанинг иккинчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.



Ўйинлар

17

Умумий голлар

32

Уйда

19 (59,38%)

Сафарда

13 (40,62%)

Ўтказиб юборилган голлар

18

Уйда

7 (38,89%)

Сафарда

11 (61,11%)

Урилган ўртача голлар

1,88

Ўтказиб юборилган ўртача голлар

1,06

Уйдаги очколар

16/24 (66,67 %)

Сафардаги очколар

15/27 (55,56 %)

Энг йирик ғалаба

4:0 – “Хотира-79”

Энг йирик мағлубият

1:4 – “Насаф-2”

Гол ўтказиб юборилган ўйинлар

5 (29,41%)

Голсиз ўйинлар

1 (5,88%)

Иродали ғалаба

2

Иродали дуранг

4

Иродасиз мағлубият

0

Иродасиз дуранг

3

Йирик ғалаба

3

Йирик мағлубият

1

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

0/0

Огоҳлантириш (ўртача)

38 (2,24)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан тўғри/2-СК     

6 (0,35) - 5/1              

Мухлислар ташрифи (жами/ўртача)

30418/1789

 

“Андижон” биринчи давранинг 17та ўйинида рақиблари дарвозасига жами 32та тўп киритди. Ҳар бир учрашувга ўртача 2тадан гол демакдир. “Бургутлар”нинг биринчи даврадаги тўпурари Анвар Бердиев бўлди.

Жамоанинг ўз дарвозасидан ўтказиб юборган голлари сони эса 18тани ташкил қилмоқда.

Ким қанча гол урди?


Футболчи

Гол     

Пен.

Анвар Бердиев

9


Шаҳбоз Жумабоев

7

(2)

Фаррух Шотурсунов

4

(1)

Қаҳрамон Махамаджонов

3


Алишер Абдувоҳидов

2


Мухаммадюсуф Абдумажидов      

2


Бахтиёр Қосимов

1


Иброҳим Отахонов

1


Ойбек Нурматов

1


Санжар Асқаралиев

1


Шаҳзод Каримов

1

(1)

 

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика