UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10"Майдон атрофидаги муҳит ўйиндан ҳам қайноқроқ эди. Лушчанга тан бериш керак" — Санжар Асқаралиев водий дербиси ҳақида гапирди  0 15:50АПЛ 1-тур ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади  0 15:30"Хоразм" тарихий натижа остонасида  0 15:15"Қалдирғочлар"нинг меҳмондаги парвози давом этадими?  0 14:45⚡️Bild: Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди  31 14:21Элит ОЧЛ. "Ал Дуҳайл" ва "Ченгду Ронгченг" плей-оффда ғалаба қозонишди  1 14:15"Қўқон-1912" 8 йилдан сўнг Ғузордан 3 очко билан қайтди  0 13:49"Қўқон-1912"нинг 9 ўйинлик мағлубиятли серияси якунланган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Сурхон" май ойидан буён Термизда гол ура олмаяпти  1 13:24Луис Энрике: "Тоттенхэм" бир ойдан буён тайёрланмоқда, биз эса бир ҳафта шуғулландик холос"  0 12:27"Нефтчи" ва "Насаф" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:01Эшитдик-да! "Динамо" - "Пахтакор" учрашуви бош ҳакамига "қизил карточка" кўрсатилди  46 11:51Суперлига 19-турида ишловчи расмийлар маълум  4 11:31Кузатаётган Абрамов, сакраётган Илёсов, ётган Кенжабоев, сиқилаётган Қосимов ёхуд ОКМК - "Қизилқум" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 10:47Жанлуижи Доннарумма АПЛ жамоаси билан келишувга эришди  9

Биринчи давра давомида бир қатор ҳакам ва назоратчилар четлатилди Янгиликлар

Биринчи давра давомида бир қатор ҳакам ва назоратчилар четлатилди

2013 йилги мавсум биринчи ярми якунларига кўра бир қатор ҳакамлар ва назоратчилар четлатилди ва огоҳлантирилди.
Ўзбекистон Кубоги доирасидаги «Машъал» – «Навбаҳор» ўйинида қониқарсиз баҳо олгани учун ҳакам ёрдамчиси Баҳодир Баҳромов (Тошкент шаҳри), Ўзбекистон Биринчилигидаги «Локомотив-БФК» – «Истиқлол» ўйинида қониқарсиз баҳо олгани учун ҳакам ёрдамчиси Элёр Турсунов (Наманган вилояти), Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати доирасидаги «Лочин» – «Сурхон» ўйинида қониқарсиз ҳаракатлари учун ФИФА ҳаками Анна Сидорова (Тошкент), Ўзбекистон Кубоги доирасидаги «Пахтакор» – «Насаф» ўйинида қониқарсиз баҳо олгани учун ФИФА ҳаками ёрдамчиси Рафаэль Илёсов (Тошкент) ўйинларни бошқаришдан четлатилган.

Ўзбекистон Биринчилиги доирасидаги «Зомин» – «Сурхон» ўйинидаги ҳаракатлари учун Исҳоқ Иброҳимов (Қорақалпоғистон), «Қўқон-1912» – «Косонсой» ўйинидаги ҳаракатлари учун бош ҳакам ёрдамчиси Ойбек Умаров (Тошкент вилояти), «Хоразм» – «Орол» ўйинидаги ҳаракатлари учун бош ҳакам ёрдамчиси Атҳам Суннатов (Сирдарё вилояти) огоҳлантирилган.

Шунингдек, майдондаги ҳакамлар ва захира ҳакамларига асоссиз равишда юқори баҳолар қўйгани учун Ўзбекистон Биринчилиги назоратчилари – Тоир Тошмуҳамедов ва Раҳматулло Қоратоев ҳам ўйинлардан четлатилган, Игорь Нехочин (Наманган вилояти), Рифкат Ишмурзин, Раҳим Мўминов, Рўзим Давлетмуротов, Олег Рубаков (барчаси – Тошкент шаҳридан), Владимир Бегларян (Қорақалпоғистон) огоҳлантирилган.

2013 йилнинг биринчи ярми давомида аттестациядан ўтган ҳакамлар ва назоратчилар томонидан жами 578та ўйин, жумладан, Ўзбекистон Чемпионати ва Ёшлар Биринчилигида 182та, Ўзбекистон Кубогида 44та, Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқичида 264та, Аёллар ўртасидаги чемпионат биринчи босқичида 64та, Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 24та ўйин бошқарилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика