UZ

Сўнгги янгиликлар

02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  0 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  1 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  2 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  1 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  5 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3

Бир қатор спортчиларимиз фахрий унвон ва орденлар билан тақдирланишди Янгиликлар

Бир қатор спортчиларимиз фахрий унвон ва орденлар билан тақдирланишди

Теглар :  Olamsport.com
Ўзбекистон Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан бир қатор мураббий ва спортчиларимиз юксак мукофотлар билан тақдирланишди.

Ўзбекистон Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирлансин:

 

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози”

Ҳалимов Латиф Юсуфович - Эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи”

Султонов Нурали Шодмонович - Қашқадарё вилояти “Насаф” футбол мактаби катта мураббийи

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”

Бойқўзиев Жасур Тавбойевич - Таеквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Тасмурадов Элмурат Зулипхар-ули - Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

“Дўстлик” ордени билан

Каримова Севар Абдулазизовна - Гимнастика бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби мураббийи

Шокин Дмитрий Александрович - Таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

“Шуҳрат” медали билан

Абдураҳмонов Бекзод Маҳамаджонович - Эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Воронина Екатерина Александровна - Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Қурбонов Сойиб Ражабович - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Латипов Жасурбек Мадаминжон ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Мелиқўзиев Бектемир Рўзматжон ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика