UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  2 14:17"Бухоро" - "Хоразм". Таркиблар эълон қилинди  1 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  3 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   5 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3

Бир ўйин тарихи. 7 та гол урилган "Нефтчи" — "Навбаҳор" дербисини ёдга оламиз Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. 7 та гол урилган "Нефтчи" — "Навбаҳор" дербисини ёдга оламиз

Теглар :  НефтчиНавбаҳор
Бугун Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Нефтчи" — "Навбаҳор" учрашуви бўлаби ўтди.

Водий дербиси ҳаммавақт қизғин ва муросасиз руҳда ўтган. Бўлажак тўқнашув ҳам шундай ўтиши кутилмоқда. Сабаби, пешқадам "Навбаҳор" ва 4-ўриндаги "Нефтчи" ўртасида 4 очко мавжуд. Мезбонлар эса мазкур ғалаба орқали очколар тафовутини биттага қисқартириши ҳамда 2-ўриндаги "Насаф" билан очколари сонини яна тенглаштириб олиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳам учрашувнинг шиддатли ўтишига замин яратади.

Бўлажак ўйин олдидан жамоалар ўртасидаги голларга бой бўлган 2010 йилги тўқнашувни ёдга оламиз. 

Мавсумнинг дастлабки даврасида Наманганда кечган 11-тур баҳси 1:1 ҳисобида якунланган. Иккинчи даврада эса 16-тур яна уларни бир-бирига рўбарў қилди. 

Мазкур учрашув олдидан фарғоналиклар 14 жамоа қатнашаётган чемпионатда 13 очко билан 13-ўринда бораётганди. Шу боис, хавфли зонадан чиқиш учун уларга ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. "Навбаҳор" эса 18 очко билан 8-ўринда бораётганди. Аммо мағлубият қуйи поғоналардаги рақобатчиларни ўзидан ўтказиб юборишига сабаб бўлиши мумкин эди. Қолаверса, дерби мақоми ҳам жамоаларнинг бор кучи билан курашиши лозимлигини англатарди.

Фарғонадаги қарама-қаршиликнинг 10-дақиқасидаёқ Мансур Саидов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Тайм якунланиши арафасида эса Элёр Жаҳонов ҳисобни тенглаштирди. Аммо Алишер Холиқов 45-дақиқада яна мезбонларни олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим ҳам голларга яна-да бой бўлди. Евгений Сайко тайм бошида ҳисобни тенглаштирди. 54-дақиқада Анвар Бердиев 11 метрли нуқтадан адашмади. Ғайрат Жўраев 67-дақиқада учинчи бор ҳисобни тенглаштирди. Шерзод Ҳакимов ўйин якунланиши арафасида тўртинчи бор жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди, бироқ наманганликлар бу сафар ҳисобни тенглаштириша олмади. 

"Нефтчи" — "Навбаҳор" 4:3

"Марказий стадион" (Фарғона)

Голлар: Мансур Саидов (10), Алишер Холиқов (45), Анвар Бердиев (54, пен), Шерзод Ҳакимов (83) — Элёр Жаҳонов (39), Евгений Сайко (48), Ғайрат Жўраев (67)

"Нефтчи": Юрий Цой, Владимир Радкевич (Дилёрбек Эрматов, 57), Иқбол Бобохонов, Мансур Саидов, Иқбол Акрамов, Сардор Мирзаев (Ислом Тўхтахўжаев, 58), Санжар Асқаралиев, Бахтиёр Ёқубов, Анвар Бирдиев, Алишер Холиқов, Ойбек Нурбоев (Шерзод Ҳакимов, 79)

"Навбаҳор": Олег Горвиц, Раҳматулло Бердимуродов, Дониёр Усмонов, Евгений Сайко, Суннатилла Мамадалиев, Элёр Жаҳонов (Абдумалик Абдуллаев, 86), Тимур Айзатулов (Илҳом Бойдадаев, 78), Максим Кривой (Иван Нагаев, 67), Отабек Валижонов, Ғайрат Жўраев

Огоҳлантиришлар: Евгений Сайко (6), Отабек Валижонов (29), Ойбек Нурбоев (43), Иқбол Акрамов (49), Дониёр Усмонов (53), Илҳом Бойдадаев (78), Санжар Асқаралиев (90), Суннатилла Мамадалиев (90)

Шу тариқа, "Нефтчи" муҳим ғалабага эришиб, турнир жадвалида 10-ўринга юқорилади. "Навбаҳор" эса бир поғона пастлаб, 9-ўринга жойлашди. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика