UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  2 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  1 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  33 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  4 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  58 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  43 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2

“Бир футболчи тарихи”. Отасига “Малибу” совға қилган Азиз Ғаниев ҳақида Янгиликлар

“Бир футболчи тарихи”. Отасига “Малибу” совға қилган Азиз Ғаниев ҳақида

Ўтган ҳафта БАА Суперкубоги доирасида “Шаржа” – “Шабоб Аль Аҳли” клублари ўзаро баҳс олиб боришди.

Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур учрашув ўзига хос “ўзбек дербиси”га айланди деса ҳам бўлади. “Шаржа” шарафини Отабек Шукуров ҳимоя қилган бўлса, айни Суперкубокни ютган “Шабоб Аль Аҳли” жамоасида Ўзбекистондан Азиз Ғаниев ҳаракат қилди. Азиз эса жамоаси билан биргаликда чемпион бўлишга муваффақ бўлди. 

Азиз Ғаниевни хориж жамоасига кетиши жуда ҳам кўп муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Футболчи 2016 йилда “Зенит”га ҳам ўтиши мумкинлиги айтилган эди. Биз эса буларнинг барчасини ёд олишга қарор қилдик. Демак, бугунги қаҳрамонимиз – Азиз Ғаниев. 


Азиз Ғаниев – ким ўзи у?

Жиззах диёридан чиққан Сардор Рашидов ҳақида ёзгандик. Бугунги қаҳрамонимиз ҳам жиззахлик футболчи. 1998 йилнинг 22 февраль куни Жиззах шаҳрида туғилган Ғаниев ёшлигиданоқ футболга қизиқиши уйғониб, ўзи тенги ва катта йигитлар билан кўча-кўйда тўп тепган. Дастлабки мураббийи Улуғбек Алматов Азиздаги иқтидорни кўриб уни “Насаф” жамоасига кўрикка олиб броган ва Ғаниевни Қарши жамоаси ўзига қабул қилган. Азизнинг ўзи буни шундай хотирлаган: “Жиззахда футбол мактабда ўйнаб юрган кезларим мураббийим Улуғбек ака Алматов мени “Насаф” жамоасига кўрикка олиб броган. У ерда “Насаф”ни ёшлар жамоаси мураббийи Баҳодир Аннаматов менинг ўйинимни кўриб олиб қолган. Шу инсонга раҳмат айтаман. Ҳозирги даражамга етишда ҳам энг катта ҳиссаларини қўшган инсонлардан бири”. 


Клублардаги фаолияти ҳақида

2014 йилдан бошлаб “Насаф”нинг асосий таркибида ҳаракат қилган футболчи 1-2 йил ичида жамоанинг асосий футболчисига айлана олди. 2016 йилда Ғаниевнинг “Зенит”га ўтиши ҳақида миш-мишлар кўпайди. Аслида эса, рус клуби футболчини кўрикка чақирган эди. Азизнинг ўзи бу ҳақида: "Мен бу таклифни кутмагандим. Лекин бундан бошқа бирон нима дея олмайман. Ҳа, бундай жамоа сафида тўп тепишни ким истамайди дейсиз. Аммо барчасини "Насаф" ҳал қилади" – деган эди.

“Насаф”даги фаолиятнинг энг ёмон хотираларидан бири бу 2018 йилги мавсумда “Навбаҳор” билан бўлган учрашувда олган жароҳати бўлди. Ўша йилнинг август ойида Ғаниев чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиш учун Японияга борди. 3 ой муддат давомида кунчиқар юртда яшаб, тиббий кўрик олган Ғаниев ноябрь ойида Ўзбекистонга қайтиб келган эди. Ўша вақтларда унга яқиндан Фозил Мусаев ёрдам берган. Ўзбекистонга қайтиб келгач "Барчаси яхши. Ўтган вақт давомида Японияда мени қўллаб-қувватлаб, ўз хизматини аямаган Фозил ака Мусаевга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, "Насаф" клуби ва жамоа мураббийлар штаби ҳамда футболчиларга ҳам раҳмат. Мухлисларга эса соғинчли саломимни йўллайман" – деган эди. 

2020 йилнинг бошида Азиз Ғаниев “Насаф”ни тарк этди. Футболчи “Шабаб Аль Аҳли” жамоасига ўтди. Қаршиликлар сафидаги фаолияти давомида 92 ўйинда иштирок этиб, 7 гол муаллифи бўлди. 

“Шабаб Аль Аҳли” сафига бориб қўшилгач жамоадаги дебют ўйинини ОЧЛ доирасида “Пахтакор”га қарши ўтказди. Ўша баҳсдан сўнг берган интервьюсида: “Мени жамоада яхши кутиб олишди, шу боис тез киришиб кетдим. Ҳа, бугун илк марта хориж клуби сафида майдонга тушдим, омадимиз келмади, умид қиламан, кейинги ўйинларда ғалаба қозонамиз” – деган эди. 


Терма жамоадаги фаолияти ҳақида

Азиз Ғаниев Ўзбекистоннинг турли ёш жамоаларида, жумладан, U-19, U-23 ва миллий терма жамоа сафида ҳаракат қилган. 2018 йилнинг январь ойида U-23 термаси билан биргаликда Осиё чемпионатида зафар қучди. Ўша мусобақадаги ўйинларда терманинг асосий футболчиси эканлигини исботлади. Жанубий Корея термаси билан бўлган ўйинда узоқ масофадан киритган тўпи ҳамон ёдингизда бўлса керак. Азизнинг ўзи ҳам берган интервьюларининг бирида бу голни фаолиятидаги энг чиройлиси деган эди: “Ҳар ўйиндан олдин узоқдан зарба бер деб айтишар эди, ўша пайтда вақти келганини сезиб энг керакли лаҳзани пойлаб зарба бердим ва ўхшади. Бу гол бизни қўллаб-қувватлаб турган халқимиз учун бўлди. Бу гол шу бугунги кунгача урган энг чиройли голим” – деган фикрни айтиб ўтган эди.


Яхши ўғил

Осиё чемпионатидаги муваффақиятдан сўнг терма футболчиларига ҳукумат томонидан “Малибу” автомашиналари совға қилинган эди. Азиз Ғаниевдан интервью вақтда “Малибу”ни ўзингиз ҳайдаяпсизми қабилида савол беришганида, у: “Нега энди, уни дадам миниб юрадилар. Уларга совға бўлади” – деб жавоб берган эди.


Азиз Ғаниев ижтимоий тармоқларда

Қаҳрамонимиз ўзининг Инстаграм саҳифасига баъзан майдондаги ҳаракатларидан суратлар жойласа, баъзан дўстлари билан биргаликда тушган суратларни жойлайди. Уларнинг орасида эса жамоаси сафида урган голлар видеоси ҳам мавжуд. 


Ўзининг маҳорати билан яхши натижаларга эриша олган футболчи ҳақида суҳбатлашдик. Азизнинг зарбалари кўпгина дарвозабонлар учун ёмон тушга айлангани табиий. Ўзбекистон Суперлигасидан кетиб, мана, Араб диоридаги жамоа дарвозабонларига ҳам яхшигина бош оғриқ бўла оляпти. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳам ундан суперголлар кутиб қоламиз. Қуйида эса Азиз Ғаниевнинг ТОП 10 голларини томоша қилишингиз мумкин.




Оғабек Самисов тайёрлади

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика