UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  6 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  4 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0

“Бир футболчи тарихи”. Бир жамоада "гуллай олмаган" Демба Ба ҳақида Янгиликлар

“Бир футболчи тарихи”. Бир жамоада "гуллай олмаган" Демба Ба ҳақида

No to racism!

Шу жумлани акам иккимиз ёшлигимизда футболчиларнинг суратларини йиғиб юрган вақтимизда ЕЧЛ доирасидаги учрашувларнинг суратларида кўрардик ва маъносига қизиқардик. Кейинчалик эса буни яхши тушуниб етдим: футбол баҳсларида ирқчиликка қарши курашиш эди. Кўнгилни ёритувчи жиҳатлар футболда кўп, шундай вақтлар бўладики 22 киши майдонда инсонийликни ҳам кўрсатиб беради. Айнан мана шу жиҳатлари учун ҳам бугун футбол миллионлар ўйинига айланган. 

Сешанба оқшоми эса негадир бу фикрларни четга суриб қўйгандек бўлди. “Истанбул” – ПСЖ ўйини кетаётган бир вақтда захира ҳаками сенегаллик Демба Бага нисбатан ирқчилик руҳида муносабат билдирган, шу билан ҳаммаси бошланди. Икки жамоа футболчилари ҳам майдонни тарк этди ҳамда ўша ўйин 23 дақиқа давом этгани ҳамда ЕЧЛ ўйинларида ирқчиликка йўл қўйилгани билан ёдимизда қолди. Ҳа, кейинги куни учрашув қолган жойидан ўтказилди ва бу мавзу сал бўлса-да эсдан чиқди. Биз эса Демба Банинг фаолияти ва шахсиятига қизиқдик. Бугунги қаҳрамонимиз – сенегаллик футболчи.


Демба Ба – ким ўзи у?

Футболчи 1985 йилнинг 25 майида Франциянинг Севр шаҳрида туғилган. Оиласида 7 фарзанднинг олтинчиси. 1992 йилда “Мон Гаяр” болалар футбол мактабида дастлабки машғулотларини ўтказди. ХХ аср сўнгги йилларида “Порт Аутономе”, асримизнинг аввалида эса “Фрилеусе” жамоасида тўп тепди. 2004 йилгача “Монтруж” сафида ўйнаган Ба кейинчалик ўз омадини синаб кўриш учун Буюк Британияга кўчиб ўтди. Аммо ҳа деганда бир жойда ўйнаб кетавермагач, футболчи яна Францияга қайтиб келишга мажбур бўлди.  


Клублардаги фаолияти ҳақида

Дастлабки профессионал шартномасини айнан Франциянинг “Руан” жамоаси билан имзолади ҳам дастлабки мавсумни муваффақиятли ўтказди. Кейинчалик эса Белгиянинг “Мускрон” жамоасида фаолият олиб борган Ба дастлабки 3 ўйинидан сўнг жароҳат олди ҳамда 8 ойга сафдан чиқди. 2007 йилнинг ёз фасли. Демба Банинг фаолиятида катта бурилиш бўлди десак янглишмаймиз. 3 миллион евро эвазига Германияга, Бундеслиганинг “Хоффенҳайм” жамоаси сафига кўчиб ўтди. Айнан “Хоффенҳайм”да Ба жамоанинг етакчисига айланди ҳамда ўша мавсумда жамоаси билан бирга чемпионатда 7-ўринни эгаллади. Бутун мавсум давомида атиги 1 ўйинда иштирок этмаган Демба Ба жами 14 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилишга эришди. 2009 йилгача тузилган шартнома ўз якунига етгач Ба “Штутгарт” сафига ҳам ўтиши мумкин эди, бироқ немис клубидаги тиббий кўрикдан ўта олмагач ўз жамоасидаги шартномани 2013 йилга қадар узайтирди. Бироқ шундай бўлса-да, 2011 йилнинг дастлабки ойида “Хоффенҳайм” билан хайрлашди ҳамда ўзини яна Буюк Британияда синаб кўриш учун “Вест Хем Юнайтед” билан шартнома имзолади. 

Ба Премьер-лигадаги дебютини 2011 йилнинг 6 февралида нишонлади. Дастлабки голини эса 6 кун ўтгач “Вест Бромвич”га қарши ўйинда урди. Ўз жамоаси Чемпионшипга тушиб кетгач ўз жамоасини ўзгартиришга қарор қилди. 

2011 йилнинг 17 июнида Ба “Ньюкасл Юнайтед” билан уч йиллик шартнома имзолади. Жамоадаги дебюрини эса августнинг 13 санасида “Арсенал”га қарши ўйинда ўтказди. Дастлабки голини эса “Блэкберн” жамоасига қарши баҳсда киритди ва айнан ўша ўйинда хет-трик қайд эта олди. 2011 йил декабр ойида Ба Премьер-лигада ойнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинди. 2011/12 йилги мавсумларда Демба Ба 16 та гол билан “Ньюкасл”нинг голеадорига айлана олди. Шунингдек Демба Ба кейинги мавсумда “Эвертон”га қарши ўйинда дубл қайд этди ҳамда “Ньюкасл”нинг АПЛдаги 1000 голини киритишга муваффақ бўлди. 

2013 йил 4 январ куни Ба "Челси"га маълум бўлмаган нархда трансфер қилинди. Лондонликлар билан уч ярим йиллик шартнома имзолади ҳамда “Челси” сафига қўшилган биринчи сенегаллик сифатида тарихда қолди. Дастлабки ўйиндаёқ дубл қайд этган Демба Ба кейинчалик жамоанинг етакчисига айлана борди. Ўзининг собиқ жамоаси бўлган “Ньюкасл”га қарши ўйинда Банинг ўйин вақтида тўқнашувдан сўнг бурни синди ва бир муддат сафдан чиқди. Март ойининг иккинчи санасида эса “Вест Бромвич”га қарши ўйинда тўп киритди. Орадан бир ой ўтгач эса Англия кубоги чорак финали доирасида “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳсда гол урди ҳамда жамоасининг ғалабасини таъминлади. Айни ўша мавсумда Ба “Челси” билан бирга Европа лигаси ғолиблигини ҳам қўлга киритди. 

Кейинги мавсумни ҳам Лондон клуби сафида ўтказган футболчи жамоа сафида умумий 14 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди ҳамда бу натижа билан Самюэл Этo’о ҳамда Фернандо Торресдан ортда қолди. 2014 йил ёзида клубга Диего Коста келиб қўшилгач Ба ўзига янги жамоа излашни бошлади. 

2014 йил 16 июл куни Туркиянинг “Бешиктош” жамоаси билан шартнома имзолади. Мазкур трансфер туркияликлар учун 6 миллион еврога тушди. Дебют учрашувини ЕЧЛнинг учинчи саралаш босқичида “Фейеноорд” жамоасига қарши ўйинда ўтказди. Турк клубидаги дастлабки голини эса Истанбулдаги жавоб учрашувида урди ва айни шу ўйинда хет-трик қайд этди. Бироқ кейинги босқичларда “Бешиктош” ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмади ва Европа лигасида иштирок этадиган бўлди. Демба Ба Туркия чемпионатида дастлабки 10 ўйинда 8 бор рақиблар дарвозасини ишғол этди. Европа лигасида эса “Бешиктош” сафида 5 ўйинда 5 та гол урди ҳамда жамоаси билан биргаликда плей-оффга чиқишга муваффақ бўлди. 

Кейинги йили эса Демба Ба Осиё қитъасида ҳам ўз омадини синаб кўрмоқчи бўлди ҳамда 2015 йил 28 июнда Ба Хитойнинг "Шанхай Шенхуа" жамоаси билан уч йиллик шартнома имзолади. Шу мавсумда 11 ўйинда иштирок этди ҳамда 6 гол уришга муваффақ бўлди. Хитой кубоги доирасида “Цзянсу Сэйнти” жамоасига қарши ўйинда 3 та тўп киритди ва шу йили Хитой кубогининг “энг яхши тўпурар”и бўлди. "Шанхай Шенхуа"даги иккинчи мавсумида Хитой Суперлигасининг 18 та ўйинида 14 та гол уришга эришди. 

2017 йилнинг январ ойида Демба Ба яна “Бешиктош”га қайтди ва деярли ўйин амалиётига эга бўлмади. Кейинроқ эса Туркия Суперлигасидаги “Гёзтепе” жамоаси сафига бориб қўшилди. 13 ўйин ўтказиб 7 гол муаллифи бўлган Ба ёзда яна жамоасини ўзгартирди.

2018 йил ёз фаслида Демба Ба Туркиядан яна Хитойга қайтди ҳамда яна “Шанхай Шенхуа” жамоаси сафида кўриниш бера бошлади. 

2019 йил январ ойида Ба “Шанхай Шенхуа” билан ўзаро келишув асосида шартномасини бекор қилди ва Туркиянинг “Истанбул Башакшехир” жамоасига ўтди. 2020 йил 19 июлда эса Ба ўз карерасида иккинчи марта Туркия чемпиони бўлди. 


Терма жамоадаги фаолияти ҳақида

Сенегал терма жамоасига дастлаб 2007 йил чақирилган футболчи бугунги кунгача 22 баҳсда 4 та гол урган.


Фаолиятидаги баҳсли ҳолат

2011 йил “Вест Хэм”га ўтганини иддао қилиб “Хоффенҳайм” билан қишки йиғинга бормади. Бу эса клуб менежерларига ёқмади ҳамда Бани шартномаси бекор қилинишини, суд олдида жавобгарликкар тортилиши ҳамда жарима тўлаб кейинчалик 6 ой давомида бошқа жамоага ўта олмаслигини таъкидлади. Шундай бўлсада жамоа уни “Сток Сити”га 7,1 миллион фунт стерлинг эвазига сотишга рози бўлди бироқ яна тиббий кўриган ўта олмагач трансфер амалга ошмай қолди. 


Жеррарднинг йиқилиб тушиши… Демба Ба фаолиятидаги қизиқ жараён

2013/14 йилги мавсумни ҳам “Челси” сафида ўтказган ҳужумчи фаолиятидаги энг эсда қоларли вазиятни бошидан ўтказди. “Ливерпуль” жамоаси билан бўлган 36-тур олдидан ливерпулликларда чемпионлик учун жуда яхши имконият бор эди, токи Стивен Жеррард йиқилиб тушгунича. Ўйиннинг биринчи бўлими сўнгги дақиқасида майдонда марказида “Ливерпуль” сардори Жеррард тўпни ўзидан қочириб юборди, дарвозабон билан яккама-якка вазиятда қолган Демба Ба эса ҳисобни очди ҳамда рақибларни бу хатоси учун жазолади. Бу ҳолат “Ливерпуль” жамоаси АПЛда чемпион бўлгунига қадар эслаб юрилди ва балки ҳозир ҳам Жеррарддан фаолиятидаги афсусланадиган жиҳатни сўрашса айни шу ҳолатна эслаб ўтар.


Фаолияти давомида жамоасини тез-тез алмаштириб турган, бир жойда муқим қўним топмаган Демба Ба билан танишдингиз. Футболчи келаси йили 36 ёшга киради, ҳамон майдонда жавлон урмоқда. Ҳа, у ТОП даражадаги ҳужумчи бўла олмагандир бироқ потенсиал жиҳатдан айрим ҳужумчиларга “дарс бера олади”. Фаолиятининг якуни қандай бўлишини биргаликда кузатамиз!


Оғабек Самисов тайёрлади 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика