UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  0 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  5 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  22 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  172 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  56 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  12

“Бир футболчи тарихи”. Англия терма жамосининг янги умиди: Мэйсон Маунт ҳақида Янгиликлар

“Бир футболчи тарихи”. Англия терма жамосининг янги умиди: Мэйсон Маунт ҳақида

Каллум Хадсон-Одои ҳақида ёзганимизда уни Англия футболининг порлоқ келажаги, ундан мухлислар ҳозирданоқ кўп нарса кутиши мумкинлиги ҳақида фикр берганмиз.

Аслида, ўйлаб қаралса нафақат “Челси”, балки бутун Англия футболида янги авлод ўсиб келмоқда. Франк Лемпард, Уэйн Руни, Рио Фердинанд каби юлдузлардан сўнг ўртада бироз узилиш бўлиб қолди. Бироқ ҳозирги шаклланаётган таркибдаги иқтидорлар туманли албионнинг халқаро майдондаги ўрини юқорилатишмоқда. ЖЧ-2018 даги натижа келаси йили бўлиб ўтиши керак бўлган Евро-2020 мусоабақаси ва Қатардаги мусобақаларда ким фаворит бўлиши мумкинлигига “қўнғироқ” эди. 

Деле Алли, Раҳим Стерлинг, Харри Кейн каби футболчилардан ташқари бошқа иқтидорли ёшлар ҳам таркибнинг ажралмас қисми бўла олишади яқин орада. Улардан бири эса Мэйсон Маунт. Бугунги қаҳрамонимиз “Челси” жамоасининг вингери.


Мэйсон Маунт – ким ўзи у?

Бугунги кунда “Челси”нинг муҳим футболчиларидан бўлишга улгурган Мэйсон Тони Маунт 1999 йилнинг 10 январь куни Англиянинг Порсмут шаҳрида туғилди. Қаҳрамонимиз 6 ёшидан бошлаб “Челси” жамоасида машғулот ўтказишни бошлаган. У ярим ҳимоя чизиғининг истаган жойида ўйнай олади.


Клублардаги фаолияти ҳақида

Маунт "Челси" футбол мактабининг битирувчиси. 2016/17 йилги мавсумни у ёшлар таркибида ўтказди ва 21 баҳсда майдонга тушиб, 4 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Дастлаб август ойида “Ливерпуль” дарвозасига тўп киритиб ёшлар жамоасининг асосий футболчисига айланди. 

Кейинчалик эса Маунт Голландиянинг "Витесс" клубига ижарага берилди. Мазкур жамоа таркибида Мэйсон мавсум давомида 14 та гол уриб жамоасининг Европа лигасига йўлланма олишга улкан ҳисса қўшди. 

Кейинги йили эса футболчи Чемпионшипда иштирок этувчи жамоа “Дерби Каунти” сафига ижарага бериб юборилди ва айнан ҳозирги устози Френк Лемпард қўл остида 2018/19 йилги мавсумни ўтказди. Бу жамоа таркибида қаҳрамонимиз 16 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилди. 

2019 йилда эса Лемпард “Челси” жамоаси устозига айланди ҳамда Мэйсонни ҳам асосий таркибга жалб этди. Мэйсон Маунт лондонликлар билан 5 йиллик шартномага имзо чекди. 12 август куни Мэйсон “Челси”даги дебютини ўтказди. Ўша кунги “Манчестер Юнайтед”га қарши кечган учрашувда Маунт ўйинни асосий таркибда бошлади ҳамда ўйин сўнггига қадар майдонда бўлди. Орадан 6 кун ўгач “Лестер”га қарши кечган баҳсда Маунт ўзининг дебют голини киритди. 

Мэйсон ўз жамоасига ва ғолиблигига ишонади. Интервюларидан бирида “Менда чемпионлик руҳияти бор, шу сабабли мен бошқа одамларнинг айниқса бошқа жамоаларнинг ғалабасини кўришни хоҳламайман. Мен ўз жамоам билан ғалаба қозонишни истайман" – деган эди. 


Терма жамоадаги фаолияти ҳақида

Англиянинг ёшлар жамоасида дастлаб 2016 йилда Европа чемпионатида иштирок этди ҳамда жамоаси билан чорак финалга қадар етиб борди. Кейинги йили эса 19 ёшгач бўлган Европа чемпионатида иштирок этди ҳамда мазкур мусобақа ғолибига айланди. Англиянинг асосий терма жамоасида ҳам ўйинларда иштирок этди. Дебют учрашувини 2019 йилнинг кузида ўтказган Маунт билан бигаликда ўша учрашувда унинг болаликдаги дўсти Деклан Райс ҳам майдонда эди.


Шахсий ҳаёти

Футболчи ўз ижтимоий тармоқларида асосан майдондаги ҳаракатлари ҳамда дўстлари ҳақида фикр билдиради, суратларни жойлаб боради. Твиттердаги саҳифасида “Челси” формасидаги дастлабки ўйинини эсга олиб, ёш Мэйсоннинг суратини жойлади.

Инстаграм саҳифасида эса яна ўсаҳ ёш Мэйсон Криштиану Роналду каби гол урганини жойлаб, бу видео айнан Роналду учунлигини маълум қилган. 


Англия терма жамоаси сўнгги бор Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлгандан сўнг мазкур жамоа тўртинчи авлод. Шу вақт оралиғида мазкур мамлакатдан иқтидорлар кўп чиқди. Бироқ халқаро майдонларда Англиянинг омади чопмай келаверди. 2018-йилги натижа, Миллатлар лигасидаги иштирок ва умуман бошқа факторларни инобатга олсак, янги ва яхши авлод шаклланди. Мэйсон Маунт ушбу жамоанинг аъзоси ва “Челси”нинг ҳам умидли юлдузи ҳисобланади. Ҳужумчилар ҳақида ёзганимизда дарвозабонлар бундан буёғига ҳайиқаверишини айтамиз, бироқ ярим ҳимоячиларга келганда бу жумла ўзгаради. Рақибларнинг бутун бир таркиби ҳавотирга тушсин, ахир ҳамма ёқни яхши маънода алғов-далғов қилувчи ярим ҳимоячи ўсиб келмоқда…


Оғабек Самисов тайёрлади

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика