

27 ёшли футболчининг ушбу голи ЖЧлар тарихида юбилей 2500-голи сифатида қайд этилди. ЖЧнинг 2000-голи ЖЧ-2006 да швециялик Маркус Альбек ҳисобига ёзилганди.
Бин Юсуф Панамага қарши баҳсда тунисликларнинг захирадаги дарвозабони сифатида қайдномадан жой олганди. Чунки терма жамоанинг қолган икки посбони жароҳат олганлиги боис мазкур баҳсда жамоасига ёрдам бера олишмасди.



