UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  126 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  10 20:10Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  0 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  8 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  29 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

Биласизми? Саралашда ўйнайдиган 40 жамоадан 30таси ҳали жаҳон чемпионатига чиқмаган Янгиликлар

Биласизми? Саралашда ўйнайдиган 40 жамоадан 30таси ҳали жаҳон чемпионатига чиқмаган

Теглар :  ЖЧ-2022 саралаш
Бугундан ЖЧ-2022 саралаш босқичининг иккинчи раунд баҳсларига старт берилди.

Маълумки, иккинчи босқичда жами 40та жамоа бештадан 8 гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро кураш олиб боради. Гуруҳ ғолиблари, шунингдек энг яхши тўртта иккинчи ўрин эгаси (жами 12 жамоа) саралашнинг учинчи раундига йўл олади. 

Қизиғи шундаки, саралашда ўйнайдиган 40 жамоадан 30таси ҳали жаҳон чемпионатига чиқмаган. Осиёдан шу пайтгача фақат 10та жамоа турли йилларда мундиал ҳавосини тотиб кўрган. Энг кўп қатнашган Жанубий Корея ҳисобланади. Кореяликлар 10 марта жаҳон чемпионатига чиққан. Бу борада Япония иккинчи ўринда ва японлар ҳисобида 6та мундиал бор. 

Жаҳон чемпионатида ўйнаган жамоалар: 

"A" гуруҳи: Хитой (1 марта - 2002)

"B" гуруҳи: Австралия (5 марта - 1974, 2006, 2010, 2014, 2018), Қувайт (1 марта - 1982)

"C" гуруҳи: Эрон (5 марта - 1978, 1998, 2006, 2014, 2018), Ироқ (1 марта - 1986) 

"D" гуруҳи: Саудия Арабистони (5 марта - 1994, 1998, 2002, 2006, 2018) 

"E" гуруҳи: ------

"F" гуруҳи: Япония (6 марта - 1998, 2002, 2006, 2010, 2014, 2018) 

"G" гуруҳи: БАА (1 марта - 1990)

"H" гуруҳи: Жанубий Корея (10 марта - 1954, 1986, 1990, 1994, 1998, 2002, 2006, 2010, 2014, 2018), КХДР (2 марта - 1966, 2010). 


Жаҳон чемпионатига чиқмаган жамоалар: 

"A" гуруҳи: Сурия, Филиппин, Мальдив, Гуам. 

"B" гуруҳи: Иордания, Хитой Тайпейи, Непал. 

"C" гуруҳи: Баҳрайн, Гонконг, Камбоджа.  

"D" гуруҳи: Ўзбекистон, Фаластин, Яман, Сингапур.

"E" гуруҳи: Бангладеш, Уммон, Ҳиндистон, Афғонистон, Қатар. 

"F" гуруҳи: Қирғизистон, Тожикистон, Мьянма, Мўғулистон. 

"G" гуруҳи: Вьетнам, Таиланд, Малайзия, Индонезия. 

"H" гуруҳи: Ливан, Туркманистон, Шри Ланка.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика