UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52"Аркадағ" - "Андижон". Таркиблар маълум бўлди  8 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  7 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  3 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  13 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  10 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   247 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  23

Биласизми? "Навбаҳор" охирги тўртта уй учрашувидан учтасида бир хил 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди Янгиликлар

Биласизми? "Навбаҳор" охирги тўртта уй учрашувидан учтасида бир хил 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби Суперлига баҳсларини кўтаринки кайфиятда ўтказмоқда.

Хабарингиз бор, жамоа куни кеча ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилиб 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. Қизиғи шундаки, "Навбаҳор" бундан аввалги учта уй учрашувидан иккитасида шу ҳисоб билан зафар қучганди. Аввалига "Қизилқум", ундан кейин "Металлург" 3:0 ҳисобида мағлуб этилганди.

Мана энди Наманганга ташриф буюрган "Қўқон-1912" ҳам ўз дарвозасидан жавобсиз учта тўп ўтказиб юборди. Бундан кўриниб турибдики, наманганликларнинг шашти анча баланд. Илҳом Мўминжонов шогирдлари ҳар бир баҳсда астойдил ҳаракат қилишмоқда дея оламиз. Яна бир маълумот: "Навбаҳор" охирги бешта ўйиннинг бирортасида ҳам гол ўтказмасдан ғалаба қозонди. Тўплар нисбати 11-0. Мана буни таҳсинга лойиқ натижа деса бўлади.

Рейтинг: +56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика