

2009 йилги Ибрагимович масаласи эса бошқача бўлди. Моуринью швециялик футболчини жамоада олиб қолиш учун роса тер тўкди, аммо у ЕЧЛда ғалаба қозониш учун "Барселона"га ўтиб кетди. "Кўк-анорранглилар" Златан учун Это’о ва 40 миллион еврони "нерадзуррилар"га тақдим қилди. "Интер" тушган маблағга Милитони харид қилди. У голлар ура бошлади, Самуэль Это’о эса чап қанотда фаоллик кўрсатди. Шу тариқа Милан клуби барча совринларни ютди, Златан эса Гвардиола билан хайрлашиб "Барселона"ни тарк этди.




