Бэйл ёзда АПЛга қайтиши мумкин
07 мар 2018 13:22
Янгиликлар
Бэйл ёзда АПЛга қайтиши мумкин
"Реал" ҳужумчиси Гарет Бэйл жорий мавсум охирида клубни тарк этиши мумкин.
Маълумотларга кўра, футболчи ўзининг клубдаги ҳолатидан мамнун эмас ва ёзги трансфер ойнасида тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бэйлга "Манчестер Юнайтед" ва унинг собиқ жамоаси "Тоттенхэм" қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсум 28 ёшли уэльслик ҳужумчи ЛаЛиганинг 17та учрашувида 8та гол урди.
Олдинроқ, "Қироллик клуби" Дортмунднинг "Боруссия"сидан Бэйл ўрнига Кристиан Пулишични олиб келиши хабар қилинган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар