Бэйл "Реал"нинг кейинги ўйинида майдонга тушиши мумкин

Оқил Абдубарноев
19 янв 2022, 19:41
"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушиши мумкин.

Жароҳатлари туфайли уэльслик футболчи 28 августдан бери Мадрид клуби сафида ўйнамаяпти.

"Бэйл таркибда, у майдонга тушишга тайёр. Гарет Саудия Арабистонига бормади, лекин машғулотларда иштирок этмоқда. 

Ҳамма ўйинчилар сингари у ҳам майдонга тушиши ёки тушмаслиги мумкин. Барчасини вақт кўрсатади", - деди "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Испания кубоги доирасида "Эльче"га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›