Бэйл жиддий жароҳатдан қутилиб қолди

Aslanov Jasurbek
27 фев 2017, 13:14
"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл "Вильярреал"га қарши Испания чемпионати учрашувида (3:2) жиддий жароҳат олгани йўқ.

Баҳс охирида уэльслик йиқилиб тушди ва шикастланди. Бэйлни тезда алмаштиришди.

Гарет узоқ муддатли танаффусдан сўнг илк маротаба асосий таркибда майдонга тушди ва ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

"Бэйл билан ҳаммаси яхши, у фақат йиқилиб тушди. Ҳаммаси жойида" - дейди "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com