"Бетис" ярим ҳимоячиси "Реал"га ўтишга яқин турибди

Aslanov Jasurbek
28 июн 2017, 11:10
"Бетис" ярим ҳимоячиси Даниэль Себальос "Реал"га ўтишга яқин турибди.

Футболчининг сўнгги мавсумдаги ўйини "Қироллик клуби"да яхши таассурот қолдирди. Маълумотларга кўра, Себальос "қаймоқранглилар" билан 5 ёки 6 йиллик шартнома имзолайди ва келаси мавсум "Бетис"га ижарага берилади. "Реал"дагилар воқеалар ривожини тезлаштириб, футболчининг ўсишига ҳалақит қилмоқчи эмас.

Сўнгги мавсум натижаларига кўра, Себальос Испания чемпионатининг 30 та учрашувида 2 та гол урди ва шунча голли пас берди.

Трансфер 15 млн. еврога амалга ошиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS