"Бетис" Бельеринни "Арсенал"дан харид қилишни режалаштирмоқда

Alisher
8 апр 2022, 18:24
"Бетис"да ижара асосида ўйнаётган "Арсенал" ҳимоячиси Эктор Бельерин испан клубида қолиши мумкин.

Севилья клуби лондонликлар билан 27 ёшли испаниялик билан тўлақонли шартнома имзолаш борасида музокара ўтказишни режалаштирмоқда.

"Бетис" Бельеринни 2021 йилнинг август ойи сўнггида ижарага олган эди.

Ҳимоячи жорий мавсум 28та ўйинда майдонга тушиб, 4та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo