

"Яхши хабар шундан иборатки, унда ҳаммаси жойидалигини ҳаммамиз кўриб турибмиз. Ҳар куни иштиёқ ва мотивацияларга тўла ҳолда машғулотларга бориш қийин иш.
Агар у қолишни хоҳласа, қолади, мен бунга шубҳа қилмайман. Хоакиндек ўйинчиларни қидириб топиш оддий иш эмас", - дейди "Бетис" менежери Руби.
Эслатиб ўтамиз, тажрибали хавбекнинг клуб билан тузган шартномаси 2020 йилда ўз якунига етади.
Хоакин "Бетис"га 2015 йилда қайтиб келди ва 126та ўйин ўтказди.



