

"Уотфорд"га қарши ўйин (2:3) 35 ёшли "Эвертон" футболчиси учун АПЛдаги 609-ўйин бўлди.
Шу тариқа, Бэрри АПЛдаги ўйинлари сони бўйича "Челси" собиқ ярим ҳимоячиси Фрэнк Лэмпардга етиб олди.
"Эвертон" футболчиси фақат "Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Райан Гиггздан кам ўйин ўтказган холос (632та ўйин).



